Қоғоз китоб ўқиш мияга кутилмаган фойда бериши аниқланди

Қоғоз китоб ўқиш мияга кутилмаган фойда бериши аниқланди

Япон олимлари қоғоз китоб ўқишнинг кутилмаган когнитив афзалликларини аниқлади. Тадқиқот натижаларига кўра, қоғоз форматида ўқиш сюжет тафсилотларини яхшироқ боғлаш ва эслаб қолишга ёрдам беради.

Тадқиқот натижалари PLOS One журналида эълон қилинди.

Токио университети олимлари ўтказган тажрибада 25 нафар талаба иштирок этган. Улар манганинг бир қисмини қоғоз китобда ёки планшетда ўқиб, кейин ҳикоя бўйича саволларга жавоб берган.

Натижалар шуни кўрсатдики, умумий тушуниш даражаси ҳар иккала гуруҳда ҳам ўхшаш бўлган. Бироқ планшетда ўқиган иштирокчиларга воқеалар ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш учун кўпроқ вақт керак бўлган.

Мия фаолияти таҳлили эса қоғоз китоб ўқиганларда маълумотни қайта ишлаш жараёни енгилроқ кечганини кўрсатди. Олимлар буни қоғоз китобнинг жисмоний хусусиятлари билан изоҳлашмоқда. Саҳифаларнинг жойлашуви ва ўқиш жараёнининг сезилиши мия учун ўзига хос “фазовий харита” яратади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, рақамли ўқиш матнни тушунишга салбий таъсир қилмайди, бироқ айни натижага эришиш учун кўпроқ вақт ва когнитив ресурс талаб этади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар