Фото: Classic-youngtimers
Classic-youngtimers порталида Нидерландиянинг қўлда йиғилган ноёб Spyker C8 Laviolette модели сотувга қўйилгани тўғрисида эълон пайдо бўлди. 2008 йилда ишлаб чиқарилган купенинг нархи 387 200 еврога тенг бўлиб, унинг жамланмасидан 50 нусхада ишлаб чиқарилган Коga велосипеди ҳам ўрин олган, деб хабар беради Motor.
Сотувга қўйилган модель 2009 йилда рўйхатга олинган. Эълонда кўрсатилишича, купе ўз сериясидаги сўнггилардан ҳисобланади: унинг кузови кумуш, салони эса Tropicana Orange рангига бўялган. Купега 400 от кучига эга 4,2 литрли Audi V8 мотори ўрнатилган бўлиб, у олти поғонали Getrag механик узатмалар қутиси ёрдамида ҳаракатга келади.
Автомобиль жамланмасидан ундан қандай фойдаланиш бўйича қўлланма, анжомлар, фирма кепкаси, сертификат ва рўйхатдан ўтказилганлик ҳақидаги ҳужжатлар ўрин олган.
Фото: Classic-youngtimers
Бундан ташқари, спорткар билан бирга, Spyker билан ҳамкорликда чекланган нусхада яратилган Коga велосипеди ҳамда C8 Laviolette салони рангидаги авиация ўриндиқлари сотилмоқда.
Фото: Classic-youngtimers
Фото: Classic-youngtimers
Фото: Classic-youngtimers
Фото: Classic-youngtimers
Фото: Classic-youngtimers
Фото: Classic-youngtimers
Фото: Classic-youngtimers
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”