Малайзияда маймунлар Чеченкани “қамалга олди” (видео)

Малайзияда маймунлар Чеченкани “қамалга олди” (видео)
Аудио версияси

Чеченка” номи билан танилган блогер Гулзода Абдуллаева ўзининг Instagram саҳифасида Малайзияга саёҳати давомида бошидан кечирган кулгили ва ноодатий ҳолат акс этган видеони улашди.

Видеода у ўғли билан маймунларга банан бераётгани акс этади. Бироқ вазият кутилмаганда ўзгариб кетади — бананларни кўрган маймунлар уларнинг атрофини ўраб олиб, гўёки “жанг” бошлагандек ҳаракат қилади.

Ҳатто маймунлардан бири блогернинг елкасига, кейин эса бошига чиқиб олади. Чеченка уни тушириш учун аввал битта банан беради, аммо маймун тушмайди. Охири яна битта банан беришга мажбур бўлади ва икки бананни олган маймун ниҳоят пастга тушади.

Бу ҳолатдан блогер бир вақтнинг ўзида қўрқиб ҳам, кулиб ҳам юборади. Яна бошқа маймунлар ҳам банан илинжида унинг устига чиқишга уринади ва уларни ҳам банан билан “тинчлантиради”.

Ёнидаги ўғли эса бу вазиятдан жуда қўрқиб кетади ва ҳатто маймунларга банан беришдан бош тортади. Ҳатто кичкина маймунлардан бири унинг устига чиқиб кетгани ҳам видеода акс этган.

Атрофдагилар бу ҳолатни кулгу билан томоша қилган бўлса, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам видеони илиқ кутиб олиб, изоҳларда мазмунли ва кулгили фикрлар қолдиришмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар