Фото: Reuters
Аргентинада автобус катталигидаги улкан учар рептилия (судралиб ёки ўрмалаб юрадиган ҳайвон)нинг тошга айланган қолдиқлари топилди, деб хабар беради Reuters.
Аргентиналик олимлар аниқлаган қолдиқлар бундан 86 миллион йил аввал динозаврлар билан бирга яшаган улкан учар рептилиянинг янги турига тегишли бўлиб, унга «Ўлим аждарҳоси» деб ном берилган.
Қадимий учар рептилия ёки птерозаврнинг қанотлари узунлиги 9 метрга етган. Тадқиқотчилар қайд этишича, улар ҳозирги қушларнинг қадимги даврлардаги аждодлари бўлган ва ов учун ўз қанотларидан фойдаланган Ердаги илк мавжудотлардан бири бўлган.
Палеонтологлар жамоаси қолдиқларни Аргентина ғарбидаги Мендоса провинциясида, Анд тоғларида аниқлаган. Рептилия қолдиқлари сақланиб қолган қоялар 86 миллион йиллик тарихга эга бўлиб, бўр даврига тегишлидир.
Фото: Reuters
Яъни ушбу мавжудотлар бундан 66 миллион йил аввал ҳозир Мексиканинг Юкатан ярим ороли жойлашган жойга астероид урилиб, сайёрадаги ҳаётнинг тўртдан уч қисмини йўқ қилиб юборишидан тахминан 20 миллион йил олдин яшаб ўтган.
Лойиҳа раҳбари Леонардо Ортиснинг айтишича, бундай қолдиқлар илгари ҳеч аниқланмаган, шу сабабли ушбу турга янги ном берилган — Thanatosdrakon Amaru (Thanatos— ўлим, drakon — аждар). Унинг фикрига кўра, бундай ном жуда ўринлидир, чунки рептилия ғоятда қўрқинчли кўринишга эга бўлган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади