1 662
Украинадаги урушнинг 132-куни: Харкивда вайрон бўлган гимназия, дала майдонидаги улкан ўра (фото)
Украинадаги урушнинг 132-куни. Сўнгги маълумотлар
- РФ мудофаа вазири Сергей Шойгу президент Владимир Путинга Лисичанск устидан тўлиқ назорат ўрнатилгани ҳамда «ЛХР» ҳудуди тўлиқ «озод этилгани» тўғрисида ҳисобот берди. Путин Луҳанск областига ҳужумни бошқарган генерал-майор Асадулла Абачев ва генерал-полковник Александр Лапинни Россия Қаҳрамони унвони билан тақдирлади.
- Луҳанск области маъмурияти раҳбари Сергей Гайдай украин қўшини Лисичанскни қуршовга тушмаслик учун тарк этгани ва шаҳардан йўқотишларсиз чиқишга муваффақ бўлгани, энди эса Донецк областидаги жангларга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди. Лисичанскда 10 мингга яқин тинч аҳоли вакиллари қолган. Урушга қадар шаҳар аҳолиси - 100 минг киши атрофида эди.
- Британия ҳарбий разведкаси хабар беришича, Россия камида икки қўшин ўртасида самарали мувофиқлаштиришга эришган (улардан бири, генерал Лапин қўмондонлигидаги Марказий округ бўлиши мумкин), Лисичанскнинг эгалланиши эса РФ армияси бутун Луҳанск областини назорат қилиш имконини беради.
- Илон оролида яна Украина байроғи ҳилпирай бошлади. Ушбу орол 30 июн куни россиялик ҳарбийлар томонидан ташлаб кетилганди, ҳозирда мазкур ҳудуд яна Украина юрисдикциясига қайтган.
- Украина разведкаси бош бошқармаси раҳбари Кирилл Буданов Россия ишғол этилган Херсон ва Запорижжя областларида 11 сентябр куни «референдумлар» ўтказишга тайёрланаётганини маълум қилди.
- ФХХ (ФСБ) Россия фуқароларини украин хайрия фондларига пул ўтказишдан тийилиш ҳақида огоҳлантирди. Идора бундай ҳаракат давлатга хиёнат сифатида баҳоланишини маълум қилган.
- Швейцарияда урушдан кейин Украинани тиклаш масаласига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди. Бу иш учун 750 млрд доллар ажратиш кўзда тутилган. Шу билан бирга Швейцария президенти Украинадан коррупцияни бартараф этишни сўради.
- Белгородда 3 июл кунги зарбалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 5 кишига етди. Тан олинмаган «ДХР» ҳукумати Донецкдаги темирйўл вокзалига берилган зарба оқибатида тинч аҳоли вакилларидан уч киши ҳалок бўлиб, 31 киши яраланганини маълум қилган.
Қуйида 4 июл куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Днипропетровшина области
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Днипропетровшина области аҳолиси: фермер даласида ракета зарбасидан улкан ўра ҳосил бўлган. Ушбу дала майдони шиддатли жанглар кечаётган фронт чизиғидан 10 километр масофада жойлашган. Июн ойи охирида РФ мудофаа вазирлиги украинларнинг «Днепропетровскдаги оператив-стратегик гуруҳининг бошқарув пункти» йўқ қилингани ҳақида маълумот берганди. Июл ойи бошида ҳам област ҳудудига зарбалар давом этди.
Днипропетровшина областидан бўлган фермер фронт чизиғидан 10 км масофадаги ўз даласидан россияликлар ракетаси қолдиқларини йиғиштирмоқда.
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Донбасс шимоли
Краматорск аҳолиси гуманитар ёрдам кутмоқда.
Marko Djurica / AP / Scanpix / LETA
Сўнгги кунларда Украина қуролли кучлари Бош штаби Россия қўшини Краматорск йўналишида Шимолий Донни кечиб ўтгани ва Лисичанскда мустаҳкам ўрнашгани ҳақида хабар қилган. Улар украин ҳарбийлари ҳужумлари остида Белогоровкадан чекинишга мажбур бўлишган.
Краматорскда гуманитар ёрдам учун навбат.
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
Michal Burza / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Қўшнисининг уйи зарбадан вайрон бўлган словянсклик аёл ўз уйини тарк этишга қарор қилган. Унинг ўғли бир ой муқаддам эвакуация бўлган. Украина қуролли кучлари бош штаби 4 июл куни кечқурун россиялик кучлар Словянск йўналишида «қисман муваффақиятга эришиб» Мазановка аҳоли пункти томон ҳаракатланаётганини маълум қилган. Америкадаги Урушларни тадқиқ қилиш институтига кўра, шу куни РФ армияси Словянск шимолига кириб келишга уринган, аммо бундай ҳаракатлар муваффақиятсиз якунланган.
Kazbek Basayev / Reuters / Scanpix / LETA
Донецк осмонида қора тутун. Маҳаллий телеграм-каналлар 4 июл куни шаҳар ўққа тутилгани ҳақида хабар берган: ҳужум оқибатида темирйўл вокзали яқинидаги бозор ёниб кетган, бир киши ҳалок бўлган. Россия давлат нашрлари «тўртта болалар боғчаси, мактаб, саноат объектлари, темирйўл вокзали»ни нишонга олган «Украина қуролли кучларининг юзлаб снарядлари» ҳақида хабар тарқатган. Бу хабарларда шаҳар ўққа тутилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлиб, 17 киши яралангани келтирилган.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Северодонецкни Лисичанск билан боғлаган кўприк ҳолати. Украин нашрлари июн ойи ўрталарида икки шаҳар ўртасидаги учта асосий кўприкнинг охиргиси россиялик ҳарбийлар томонидан портлатилгани ҳақида хабар берганди.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Россия ҳарбийлари ҳарбий муҳандислик машинасида Лисичанск бўйлаб ҳаракатланмоқда. 3 июл куни РФ мудофаа вазирлиги шаҳар қуршовга олингани ҳақида хабар қилди. Кейинги куни Луҳанск области маъмурияти раҳбари украин қўшини Лисичанскдан йўқотишларсиз чиққанини маълум қилди.
Украин ҳарбий хизматчилари Донецк области Северск шаҳри атрофидаги жангларга йўл олмоқда.
Narciso Contreras / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Харкив области
Кўнгиллилар ва Украина армияси ҳарбийлари Харкив ҳудудида бир неча ой муқаддам кўмилган россиялик аскар жасадини эксгумация қилмоқда.
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Шаҳарга кираверишда ўрнатилган «Харкив» ёзувининг жанглардан кейинги кўриниши. Украина қуролли кучлари Бош штабига кўра, Россия армиясининг Харкив йўналишидаги асосий кучларининг вазифаси аввал эгалланган позицияларни сақлаб қолиш ҳисобланади, шу билан бирга россияликлар област ҳудудидаги қатор аҳоли пунктларини ўққа тутмоқда ва Харкив бўйлаб авиазарбалар йўлламоқда. РФ мудофаа вазирлиги Украина армиясини Харкив ва бошқа шаҳарларда аҳоли турар жойлари ва мактаблар ҳовлисига ўт очиш позициялари ҳамда зирҳли техникалар жойлаштириш орқали «провокация» қилишда айбламоқда.
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Харкивдаги гимназия спортзали россиялик ҳарбийлар зарбасидан вайрон бўлди. Харкив области маъмурияти раҳбари ушбу ҳужум оқибатида қурбонлар йўқлигини маълум қилган.
Украин қутқарувчилари Харкив гимназиясида ишламоқда.
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Вайрон бўлган гимназия ичида зинадан кўтарилаётган киши.
Andrii Marienko / AP / Scanpix / LETA
Кўнгиллилар вайронага айланган гимназиядан ўқув дарсликларини олиб кетишмоқда.
Sofia Bobok / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Харкивдаги гимназияда ишлаётган қутқарувчи.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”