22:15 / 16.10.2022
2 186

Украинадаги урушнинг 234-куни: Харкивда ҳужумни давом эттираётган аскарлар ва Киевда тайёрланаётган кўнгиллилар (фото)

Украинадаги урушнинг 234-куни: Харкивда ҳужумни давом эттираётган аскарлар ва Киевда тайёрланаётган кўнгиллилар (фото)
Украина қуролли кучлари Купянск атрофида ҳарбий ҳаракатларни давом этмоқда, шаҳар аҳолиси қийин шароитларда яшамоқда, Харкив бўйлаб — электр таъминотида муаммолар.
Урушнинг 234-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
  • Харкив области шарқида Украина қуролли кучларининг сентябр ойида бошланган юриши давом этмоқда — сўнгги кунларда улар Купянск атрофидаги яна бир неча қишлоқларни озод этган ва Луҳанск областида илгарилаган. Октябр ойи бошига қадар жанглар давом этган Купянскда, ҳамон газ ва ичимлик суви йўқ, аммо шаҳарда қолган аҳоли ўз ҳаётини йўлга қўйишга уринмоқда.
  • Харкив областининг сентябр ойида озод этилган ҳамда энди фронт чизиғидан узоқлашган бошқа шаҳар ва қишлоқларида Россия ракета зарбалари туфайли электр узатиш таъминотида муаммолар кузатилмоқда.
  • Россиянинг Украина билан чегарадаги ҳарбий полигонида отишма оқибатида 13 киши ҳалок бўлд. Россия мудофаа вазирлиги «МДҲ давлатининг икки фуқароси» бошқа аскарларга ўт очгани ва 11 кишини ўлдириб, 15 кишини яралагани, шундан кейин уларнинг ўзи ҳам ўлдирилганини маълум қилган.
  • Беларус мудофаа вазирлиги мамлакатга россиялик ҳарбий хизматчилар бўлган илк эшелонлар етиб келгани, улар Россия-Беларус қўшинларининг минтақавий гуруҳи таркибига киришини маълум қилди.
  • Илон Маск Твиттерида украинларга Россия билан урушда ёрдам сифатида тақдим этилган Starlink сунъий йўлдошли алоқа тизими барибир бепул ишлашда давом этиши ҳақида ёзди. Аввалроқ у украинлар билан виртуал баҳслардан кейин лойиҳани молиялаштиришни тўхтатиши ва Starlink Украинада фаолиятини тугатиши ҳақида огоҳлантирганди.
  • Белгород областида Белгород шаҳридан 11 километр масофадаги Разумное посёлкасида нефт база ёниб кетди. Регион губернатори Вячеслав Гладков бу Украина томони ўққа тутиши оқибати эканини билдирди.
  • Украина маданият вазирлиги Херсон мусиқали-драма театри бош дирижёри Юрий Керпатенко ўлдирилганини тасдиқлади. Украина томони айтишича, «босқинчилар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортган» дирижёр россиялик ҳарбийлар томонидан отиб ташланган.

Қуйида урушнинг сўнгги кунларида олинган асосий суратлар.

Харкив областидаги украин ҳарбийлари

Харкив областидаги украин ҳарбийлари. Област ҳали тўлиқ озод этилмаган, Луҳанск области ва Россия билан чегара яқинидаги ҳудудларда жанглар давом этмоқда.
Wolfgang ​Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press


Харкив областининг озод этилган Купянск шаҳри атрофидаги украинлар зирҳли техникаси. Шаҳардан шарқда оғир жанглар кечмоқда.
Atef Safadi / EPA / Scanpix / LETA


Украин аскари ва унинг севимли ити Жулия Купянск атрофида
Atef Safadi / EPA / Scanpix / LETA

Купянскда гуманитар ёрдам тарқатилиши

Купянскда гуманитар ёрдам учун навбат
Atef Safadi / EPA / Scanpix / LETA


Купянсклик киши сув учун отланган. Шаҳарнинг бир қисми сентябр ойи ўрталарида озод этилганди, қолган ярми — фақат октябрга келиб қайтариб олинди. Фронт чизиғи ҳамон шаҳар чеккасидаги аҳоли яшаш кварталларидан бир неча километр масофадан ўтмоқда.
Atef Safadi / EPA / Scanpix / LETA


Купянскдаги кўча ошхонаси. Харкив областида озод этилган шаҳарларнинг катта қисмида ҳозирча газ таъминоти тикланмаган.
Atef Safadi / EPA / Scanpix / LETA


Купянскдаги кекса ёшли аёл ва унинг тушлиги
Atef Safadi / EPA / Scanpix / LETA


Купянскликлар гуманитар ёрдам ортилган қутилар билан.
Atef Safadi / EPA / Scanpix / LETA

Балаклияда Украина армияси шарафига чизилган мураллар

Кўча рассоми Украина қуролли кучлари ва озод этилган шаҳарлар аҳолисини қўллаб-қувватлаш мақсадида уюштирилган акция доирасида «Балаклия» муралини чизмоқда.
Sofia Bobok / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press


Балаклиядаги муралнинг бир қисми
Sofia Bobok / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press


Балаклияда кўча рассоми ва ватанпарварлик руҳидаги граффити
Sofia Bobok / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Киевда ҳарбий тайёргарлик ўтаётган кўнгиллилар

Кўнгиллилар фронтга йўл олишдан олдин Киевдаги ўқув марказларидан бирида ҳарбий тайёргарликдан ўтмоқда — ҳам виртуал, ҳам интерактив форматда.
Met​in Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press


Met​in Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Met​in Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Харкив областидаги шаҳар ва қишлоқларда истилодан кейинги манзаралар

Сентябр ойида Украина армияси қарши ҳужуми давомида озод этилган Кунье қишлоғида ОТР-21 «Точка» баллистик ракетаси парчаси.
Carl Court / Getty Images


Украин ҳарбийси Купянск ва Купянск-Узловой йўлида қолган россиялик аскар жасадини кўздан кечирмоқда.
Maria Senovilla / EPA / Scanpix / LETA


Кунье қишлоғидаги вайрон бўлган уй деворида россияликлар истилоси вақтидан қолган ёзув: «Путин бизнинг президент!»
Carl Court / Getty Images


Украина Миллий гвардияси махсус бўлинмаси россиялик ҳарбийлар яшаган ертўлада миналар бор-йўқлигини текширмоқда. РФ армияси Харкив областидаги Вишневая қишлоғини уруш бошида босиб олган, Украина қуролли кучлари уни сентябр ойида озод этди.
Carl Court / Getty Images


Харкив области маъмуриятининг алоҳида ишлар бўйича катта терговчиси россиялик ҳарбийлар штаб сифатида фойдаланган бинода топилган буюмлардан бармоқ изларини қидирмоқда.
Carl Court / Getty Images


Махсус топшириқли бўлинма жангчиси текширилмаган ҳудудни айланиб ўтмоқда
Carl Court / Getty Images

Харкивда отишмалардан кейинги ҳаёт

Харкивнинг Салтовка районида яшовчи киши кўп қаватли уйнинг шикастланган томида. Шаҳар шимолидаги ушбу район февралдан буён доимий равишда артиллериядан ўққа тутилган.
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA


Харкив шимолидаги 134-мактабда футбол ўйнаётган болалар. Феврал ойида мактаб Россиянинг махсус топшириқли бўлинмаси учун бошпана вазифасини ўтаган, ўшанда бўлинма шаҳарга киришга уринганди, Украина қуролли кучлари эса бинони штурм қилиб эгаллаган.
Clodagh Kilcoyne / Reuters / Scanpix / LETA


Харкив маркази февралдан буён илк бор фронт чизиғидан олисдаги шаҳарга айланган, аммо ҳамон ракета зарбаларига нишон бўлмоқда
Carl Court / Getty Images


Харкив шимолидаги тунги кафе. Ракета зарбаларидан кейин шаҳарда тез-тез электр ўчиб қолмоқда.
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA


Манба: Kun.uz Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинадаги урушнинг 234-куни: Харкивда ҳужумни давом эттираётган аскарлар ва Киевда тайёрланаётган кўнгиллилар (фото)