date
views 8 970

"Оиламни қандай сақлаб қолдим " китобининг муаллифи рафиқасининг қотили сифатида умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилди

"Оиламни қандай сақлаб қолдим " китобининг муаллифи рафиқасининг қотили сифатида умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилди

Уч йил аввал Дерек Медина исмли шахс хотинини тўппончадаги ҳамма ўқни отиб ўлдирганлиги ва жасад суратини ижтимоий тармоқ орқали тарқатиб юборганлиги туфайли қамоққа олинган эди

АҚШда "Оиламни қандай сақлаб қолдим " китоби орқали танилган Дерекни рафиқаси Дженифернинг қотили сифатида умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинганлиги ҳақида korrespondent.net ахборот сайти хабар беради.

2013 йилда у хотинини совуққонлик билан отиб ўлдирган ва ижтимоий тармоққа жасад суратини жойлаб, сурат остида дўстлари учун шундай сўзларни қолдирган;

"Мен хотинимнинг қотили сифатида ёки қамаламан ёки қатл этиламан. Сизларни яхши кўраман. Янгиликларда мени албатта кўринг."

Тасвирда аёл чўк тушган ва боши деворга тиралган ҳолда акс этган.

Дерек ўз айбини қисман тан олган ва аёлини ўзини ҳимоя қилиш мақсадида ўлдирганлигини таъкидлаган. Унинг кўрсатмасига биноан хотини унга пичоқ билан ҳамла қилган.

Оилавий можаро хотин эрига телефильм бошланганда уйғотиб қўйишини сўраганлиги, эри эса эсидан чиқиб уйғотмаганлиги сабабли бошланган. Аёл уйқудан тургач эрини бақириб ҳақорат қилган. Натижа эса кўриб турганингиздек фожиа билан якун топди.

Суд Дерек Мединанинг ўзини ҳимоя қилиш баҳонасини аёлнинг жуссаси эридан икки баробар кичиклигини ҳисобга олиб, қабул қилмади. Қолаверса уни оталик бурчини ҳис этмаганликда айблашди. Қотиллик юз берган маҳалда аёлнинг аввалги турмушидан бўлган кичик ёшли қизчаси уйда бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » "Оиламни қандай сақлаб қолдим " китобининг муаллифи рафиқасининг қотили сифатида умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилди