Марказий Осиёда болаларга зўравонлик учун қандай жазо бор?

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Ўзбекистонда болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун жазо кучайтирилиб, умрбод қамоқ жазоси жорий этилди.
- Марказий Осиё давлатларида ҳам болаларга нисбатан зўравонлик учун турли муддатлардаги қамоқ жазоси ва умрбод озодликдан маҳрум қилиш кўзда тутилган.
- Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонда ҳам болаларни жинсий зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича қатъий жазо чоралари мавжуд.
Ўзбекистонда болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун жазо кучайтирилиб, айрим оғир жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси жорий этилди. 14 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев тегишли қонунни имзолади. Хўш, Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида бундай жиноятлар учун қандай жазолар белгиланган?
14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий зўравонлик
Ўзбекистонда бундай оғир жиноятлар учун 25 йилгача қамоқ ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган. Айрим ҳолатларда шартли озодликка чиқиш имкониятлари ҳам чекланади.
Қозоғистонда 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан зўравонлик билан содир этилган жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси белгиланган.
Қирғизистонда жиноятнинг ҳолатларига қараб 15 йиллик қамоқ ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.
Тожикистонда 14 ёшга тўлмаган қизга нисбатан зўрлаш учун 12 йилдан 25 йилгача қамоқ ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган. Жинсий хусусиятдаги мажбурий ҳаракатлар учун ҳам оғир жазолар белгиланган.
Туркманистонда 14 ёшга тўлмаган қизга нисбатан зўрлаш учун 10 йилдан 25 йилгача, ўғил болага нисбатан айрим мажбурий жинсий ҳаракатлар учун эса 10 йилдан 20 йилгача қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.
14–17 ёшли ўсмирларга нисбатан жинсий зўравонлик
Бу ёш тоифасидаги жабрланувчиларга нисбатан зўравонлик ишлатилган ҳолатларда ҳам минтақада оғир жазолар назарда тутилган.
Ўзбекистон: 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.
Қозоғистон: асосий ҳолатларда 15 йилдан 17 йилгача, айрим оғирлаштирувчи ҳолатларда 17 йилдан 20 йилгача ёки умрбод қамоқ.
Қирғизистон: 15 йиллик қамоқ ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш.
Тожикистон: асосий ҳолатларда 7 йилдан 12 йилгача қамоқ. Айрим ҳолатларда жазо оғирлашиши мумкин.
Туркманистон: вояга етмаган қизга нисбатан зўрлаш учун 5 йилдан 15 йилгача қамоқ жазоси.
16 ёшга тўлмаганлар билан зўравонликсиз жинсий ҳаракатлар
Зўравонлик ишлатилмаган ҳолатларда ҳам болаларни ҳимоя қилиш мақсадида жиноий жавобгарлик белгиланган.
Ўзбекистонда бундай ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин. Айрим оғирлаштирувчи ҳолатларда жазо 8–10 йилгача етади.
Қозоғистонда 5 йилгача қамоқ ёки озодликни чеклаш белгиланган. Айрим ҳолатларда жазо 7–12 йилгача, такрорий жиноятларда эса 12–15 йилгача ошиши мумкин.
Қирғизистонда 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Тожикистонда асосий ҳолатларда 2 йилдан 5 йилгача қамоқ белгиланган. Айрим оғирлаштирувчи ҳолатларда жазо кучайтирилади.
Туркманистонда эса белгиланган миқдорда жарима, ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилгача қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.
Болаларга нисбатан уятсиз ҳаракатлар учун жазо
Вояга етмаганларга нисбатан уятсиз ҳаракатлар ҳам алоҳида жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Ўзбекистон: асосий ҳолатларда 2–3 йилгача, оғирлаштирувчи ҳолатларда 3–5 йилгача озодликни чеклаш ёки қамоқ.
Қозоғистон: 7 йилдан 12 йилгача қамоқ.
Қирғизистон: 7 йилдан 10 йилгача қамоқ.
Тожикистон: асосий ҳолатларда 2 йилгача, айрим оғирлаштирувчи ҳолатларда 5 йилдан 8 йилгача қамоқ.
Туркманистон: 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.






























Изоҳлар 0
…