11:00 / 05.07.2023
404

Ғарб фирмалари Россияда миллиардлаб солиқ тўлаяпти

Ғарб фирмалари Россияда миллиардлаб солиқ тўлаяпти

Фото: Krisztian Bocsi/Bloomberg
Украинада уруш бошланганидан буён 16 ой ўтгач, мингдан ортиқ хорижий компаниялар Россия бозорида ишлашда давом этмоқда, деб маълум қилди KSE.

Украинадаги урушга қарамай, 2022 йилда 1146 та хорижий компания Россия бозорида фаолиятини давом эттирди. Ўша йили ушбу корхоналарнинг Россия бозоридаги умумий айланмаси 213,9 миллиард долларни, фойда эса 14,1 миллиард долларни ташкил этди. Ушбу суммадан Россия давлат бюджетига 3,5 миллиард доллар солиқ тўланган. Бундай маълумотларни 4 июль, сешанба куни Киев иқтисодиёт мактаби (KSE) ва B4Ukraine ноҳукумат ташкилоти тадқиқотига таяниб, FAZ газетаси келтирди.

Нашрнинг қайд этишича, урушгача Россияда 1387 та хорижий компания ишлаган. Шу тариқа, қўшни давлатдаги ҳарбий ҳаракатлар фонида «фақат» 241 ғарб фирмаси мамлакат бозорини тарк этди. Муаллифларнинг таъкидлашича, Россияда қолган корхоналарнинг бизнеси санкцияларни бузмайди, аммо уруш уларнинг солиқлари ҳисобига молиялаштирилиши ҳисобга олинса, бу фаолиятнинг «бошқа томони ҳам бор».

Россияда бизнес қилишни тўхтатмаган ғарб компаниялари ва концернлари орасида Philip Morris, Japan Tobacco, Pepsi, Danone, Metro, Mars, Procter & Gamble бор. Шу билан бирга, «эътиборни Хитой корхоналари ғарб рақобатчилари бозорни тарк этганидан кейин шаклланган бўшлиқларни қанчалик тез эгаллаганига қаратиш керак», деб ёзади журналистлар. Мисол сифатида улар Хитойнинг тўртта автомобиль ишлаб чиқарувчисини келтирмоқда.

Немис компаниялари бўйича, фақат Metro AG Россияда айланмаси энг юқори ва шунга мос равишда энг катта солиқ тўловларига эга бўлган компаниялар қаторига киради. Шу билан бирга, 2022 йилда Германия компаниялари Россия бюджетига хорижий компаниялардан солиқ тушумлари бўйича иккинчи ўринни эгаллади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ғарб фирмалари Россияда миллиардлаб солиқ тўлаяпти
ePN