395
Мария Захарова: “Британия Қора денгиздаги ҳужумларни амалга оширишда Украинага ёрдам бермоқда”
Фото: “ТАСС”
Киев режимининг Россия денгиз флотига қарши ҳужумларини Буюк Британия махсус хизматлари бошқариб келган. Бу ҳақда 29 февраль куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова маълум қилди. Бу ҳақда “ТАСС” нашри хабар берди.
“Аниқланишича, британияликлар АҚШ билан биргаликда Киев режимини нишонлар координаталари билан таъминлаб, кузатувчи вазифасини бажарган. Қора денгиз флотига қарши терактларга келсак, улар том маънода Британия махсус хизматлари кўрсатмаси остида амалга оширилган”, — деган Захарова.
Захаровага кўра, Британия махсус хизматлари Украинада Россияга қарши фаол ишламоқда. Улар тўғридан тўғри терактлар ва ҳужумлар уюштирмоқда. Аввалроқ Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам Буюк Британия Украинага ёрдам бераётгани ва можарода самарали иштирок этаётганини маълум қилган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди