Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари “Крокус сити ҳолл”даги теракт иши бўйича 11 нафар гумонланувчини ҳибсга олди. Улар орасидан терактни содир этганликда гумонланаётган 4 нафар шахс Брянск областида бир неча соат фарқ билан қўлга олинган. Улар Москвага олиб келинмоқда, дея ахборот берди Россия Федерал хавфсизлик хизмати.
Идоранинг маълум қилишича, жиноятчилар терактдан кейин Россия–Украина чегарасига қараб ҳаракатланган, улар “Украина томонида тегишли алоқаларга эга бўлган”.
RT телеканали бош муҳаррири Маргарита Симоняннинг сўзларига кўра, гумондорлар Украина чегарасига 100 км қолганда қўлга олинган. У жиноятчиларни улар мамлакатни тарк этишидан олдин қўлга олгани учун махсус хизматларга ташаккур билдирган.
Фото: Дума депутати Александр Хинштейннинг Telegram-канали
Давлат думаси депутати Александр Хинштейннинг маълум қилишича, гумондорлар фойдаланган “Рено” автомобили тунда Брянск областининг Карачевски туманида, Хацун қишлоғи атрофида топилган. Машина орган ходимларининг буйруғига қарамай тўхтамасдан ҳаракатланишда давом этиб, яширинишга уринган. Таъқиб давомида отишма рўй берган, “Рено” ағдарилиб кетган. Жиноятчилардан бири шу жойда қўлга олинган, бошқалари ўрмонга яширинган, кейинчалик иккинчи гумондор ушланган. Депутат бу маълумотларни эълон қилганидан кўп ўтмай Тергов қўмитаси ва ФХХ жами 11 киши ушланганини маълум қилди.
ТАСС ахборот агентлиги Россия махсус хизматларига таяниб берган хабарга кўра, АҚШ томони теракт рўй бериши хавфи ҳақида аввалроқ Россия томонини огоҳлантирган. Бироқ, нашр манбасига кўра, бу маълумот умумий характерда бўлиб, унда аниқ тафсилотлар бўлмаган.
АҚШ ва яна 6 та ғарб давлатлари Россияда теракт содир этилиши мумкинлиги ҳақида РФ ҳудудида бўлиб турган ўз фуқароларини икки ҳафта олдин огоҳлантирган, бу ҳақдаги баёнотларда хунрезлик яқин икки кунда рўй бериши мумкинлиги айтилганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди