Фото: Москва области губернатори матбуот хизмати
Москва шаҳри яқинидаги «Крокус Сити Ҳолл» концерт залида содир этилган теракт оқибатида ҳалок бўлган 137 кишининг жасади топилган, ҳудудни кўздан кечириш ишлари давом эттирилмоқда. Бу ҳақда Тергов қўмитаси хабар берди.
Айни вақтга келиб 62 жасаднинг шахси аниқланган, қолганлари бўйича экспертиза ўтказилмоқда.
Тергов қўмитаси хабарига кўра, теракт жойида тўртта комплект жанговар аммуниция, иккита Калашников автомати ва 500 дан ортиқ патрон топилган. Миналаштирилган жасадлар ёки миналаштирилган буюмлар аниқланмаган.
Идора яқин вақтлар ичида теракт содир этишда гумонланувчиларни ҳибсга олиш тўғрисида судга мурожаат қилиши ҳақида маълум қилган.
Бунгача теракт қурбонлари сони 133 нафар экани айтилаётганди. ФВВнинг Москва области бўйича бошқармаси 152 киши жароҳатлангани ҳақида маълум қилганди.
Москва области соғлиқни сақлаш вазирлигининг аниқлик киритишича, теракт оқибатида жабрланганлар сони 180 кишини ташкил этмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Японияда кучли зилзила содир бўлди
Хитой TikTok’ни Илон Маскка сотиши мумкин
Тошкент Президент мактаби ўқувчилари БААда нуфузли совринни қўлга киритди (видео)
Украина дронлари ва ракеталари Россиянинг уч ҳудудига ҳужум қилди
АҚШ Гренландияни сотиб олиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқди
Жо Байден якуний нутқида нималар деди?