Шаҳзода Уильям ва Кейт Миддлтоннинг қишлоқдаги уйига ўғриликка уриниш бўлди

Буюк Британия шаҳзодаси Уильям ва унинг рафиқаси Кейт Миддлтоннинг Норфолк графлигидаги қишлоқ қароргоҳида ўғрилик содир этишга уриниш бўлган. Ҳодисадан сўнг полиция икки нафар эркакни қўлга олди. Воқеа пайтида қироллик оиласи аъзолари уйда бўлмаган. Бу ҳақда маҳаллий полиция маълумотларига таяниб, Reuters хабар берди.
Гап қироллик оиласига тегишли Сандрингем мулки ҳудудида жойлашган Анмер-ҳолл (Anmer Hall) қароргоҳи ҳақида бормоқда. Норфолк полицияси 23 ноябрь куни кечқурун соат 18:00 га яқин манзилда шубҳали фаоллик кузатилгани ҳақида хабар олган.
Шундан сўнг ҳудудда қидирув ишлари бошланган. Унда полиция хизмат итлари, дронлар ва Миллий полиция авиация хизмати вертолётидан фойдаланилган. Натижада мулк ҳудудида икки нафар эркак ўғрилик ва рухсатсиз кириш гумони билан қўлга олинган. Улар ҳозирда полиция томонидан ушлаб турилмоқда. Ҳолат юзасидан тергов давом этмоқда.
Полиция маълумотига кўра, ҳодиса содир бўлган вақтда қароргоҳ бўш бўлган. Уильям ва Кейт уч фарзанди — Жорж, Шарлотта ва Луи билан Виндзордаги бошқа қароргоҳида бўлгани хабар қилинди. Кенсингтон саройи хавфсизлик масалалари юзасидан изоҳ беришдан бош тортган.
Маълумот учун, Анмер-ҳолл 10 та ётоқхонага эга қишлоқ қароргоҳи бўлиб, марҳум қиролича Елизавета II томонидан 2011 йилда Уильям ва Кейтга тўй совғаси сифатида берилган. Оила ушбу уйдан дам олиш кунлари ва таътил пайтида фойдаланади. Қароргоҳ ҳудудида хусусий бассейн ва теннис майдончаси ҳам бор.
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…