Фото: Caitlin Ochs/Reuters
Украина президенти Володимир Зеленский Ню-Йоркда БМТ Бош ассамблеяси олдидан сўзлаган нутқида, Россия Украина ядровий иншоотларига қарши ҳужумлар режалаштираётганини айтди. Украина разведкаси Россиянинг Украина атом электр станциялари ва инфратузилмаларига уларни энергия тизимидан узиб қўйиш мақсадида зарба бериш режалари ҳақида хабар қилди, деди у 25 сентябр, чоршанба куни.
«Ҳар қандай ракета ёки дрон зарбаси, энергия тизимидаги ҳар қандай жиддий воқеа ядровий фалокатга олиб келиши мумкин», — дея огоҳлантирди Украина президенти. «Бундай кун ҳеч қачон келмаслиги керак. Москва буни тушуниши керак ва бу қисман сизнинг тажовузкорга босим ўтказиш қарорингизга боғлиқ», — деди у.
У ўз мамлакати ҳамкорларига қўшимча ёрдам сўраб мурожаат қилди. Россия босқинидан ўзини ҳимоя қилаётган Украинани қўллаб-қувватлаш биринчи навбатдаги устувор вазифа бўлиб қолиши керак, деди у. Зеленскийнинг сўзларига кўра, Россия барча иссиқлик электр станцияларини ва мамлакатдаги гидроэлектростанцияларнинг муҳим қисмини вайрон қилган.
«Украина мажбурий келишувга рози бўлмайди»
Шу билан бирга, Зеленский Украинадаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишда Киев томонидан ишлаб чиқилган тинчлик формуласига амал қилишга чақирди. У Россия билан тинчлик музокараларини талаб қилган бир қатор мамлакатлар, жумладан, Хитой ва Бразилиянинг «ҳақиқий манфаатларини» шубҳа остига олди.
Украинадаги урушни тугатиш бўйича муқобил режалар Путинга фақат «урушни давом эттириш учун сиёсий майдон» беради, деб таъкидлади Зеленский. Украина ҳеч қачон мажбурий келишувга рози бўлмайди, дея қўшимча қилди у.
Зеленский: уруш 2025 йилда тугаши мумкин
Аввалроқ Зеленский Россиянинг ўз мамлакатига қарши уруши 2025 йилдаёқ якунланиши мумкинлигига ишонч билдирган эди. «Ҳозирда қатъий чоралар Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлигини тўхтатишни тезлаштириши мумкин, бизнинг ғалаба режамиз амалда Россияни тинчликка мажбурлашга ёрдам беради», деб ёзди у Ню-Йоркдаги Америка Конгрессининг иккала палатаси вакиллари билан учрашувдан сўнг.
Британиянинг The Times газетасига кўра, Зеленскийнинг «ғалаба режаси» НАТО аъзоларига тақдим этилган ҳужжатдаги каби Украина учун Ғарб хавфсизлик кафолатлари талабларини ўз ичига олади ва Киев учун янги ҳарбий ва молиявий ёрдам пакетларини талаб қилади.
Айни пайтда Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп Зеленский билан шу ҳафта учрашишни режалаштирмаяпти, деб ёзади AP Трампнинг сайловолди кампаниясидаги манбасига таяниб. Агентлик суҳбатдошининг таъкидлашича, бундай учрашув режалаштирилмаган, гарчи бу ҳақда аввалроқ Киев вакиллари айтган бўлса ҳам. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди