Фото: Spencer Platt / Getty Images
АҚШ сайланган президенти Доналд Трампнинг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган республикачи Брайан Ланза Украина Россия томонидан қўшиб олинган ҳудудларни, хусусан, Қримни қайтариш режаларидан воз кечиши кераклигини айтганида унинг номидан гапирмади. Бу ҳақда 9 ноябр, шанба куни Трамп жамоасидаги исми ошкор этилмаган манба Reuters агентлигига маълум қилди.
«Брайан Ланза (сайлов) кампаниясининг пудратчиси эди. У президент Трамп учун ишламайди ва унинг номидан гапирмайди», — деди Reuters манбаси. Унинг сўзларига кўра, Трампнинг ўтиш штаби ҳозирда кадрларни кўриб чиқмоқда ва иккинчи президентлик муддати давомида амалга оширадиган сиёсатни ишлаб чиқмоқда.
Республикачи Ланза: «Қрим энди йўқ»
Аввалроқ Трамп маслаҳатчиси Брайан Ланза Украинада «тинчлик» ўрнатилиши «ғалаба» истиқболидан кўра «реалроқ» эканини айтди. «Агар президент Зеленский музокаралар столига ўтириб, Қрим қайтарилсагина тинчликка эришиш мумкинлигини айтса, бу у жиддий эмаслигини кўрсатади», деди Брайан Ланза BBC'нинг Weekend радиодастури эфирида.
Доналд Трамп 2025 йил январида инаугурация маросимидан сўнг Киев ва Москва билан музокараларни бошлаши кутилмоқда. Аввалроқ Трамп Украинадаги урушни тезда тугатишни иккинчи президентлик муддатининг устувор йўналиши деб билишини бир неча бор таъкидлаган эди. Унинг сўзларига кўра, Россия ва Украина ўртасида тинчлик битими президент лавозимига киришганидан кейин «24 соат ичида» тузилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Боррел: АҚШ Россияга 300 километргача ичкарига зарба беришга рухсат берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”