Фото: Baderkhan Ahmad/AP/picture alliance
АҚШ қўшинлари 11 ноябр, душанба куни Сурияда Яқин Шарқдаги эронпараст гуруҳларга алоқадор тўққизта нишонга зарба берди. Бу зарбалар сўнгги 24 соат ичида Суриядаги америкалик хизматчиларга қилинган ҳужумларга жавобдир, дея тушунтирди АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM). Ҳарбийлар жавоб зарбалари нишонида қайси объектлар бўлгани ва қайси гуруҳлар уларни назорат қилгани ҳақида маълумот бермади.
Зарбалар Теҳрон томонидан қўллаб-қувватланган гуруҳларнинг Қўшма Штатлар ва халқаро коалиция кучларига қарши ҳужумларни режалаштириш ва амалга ошириш қобилиятини пасайтиради, дея таъкидлади CENTCOM. АҚШ Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Суриядаги Америка ҳарбий контингенти 900 га яқин кишини ташкил қилади.
ИШИД террорчиларига қарши кураш
Минтақадаги халқаро коалиция ИШИД террорчиларига қарши курашмоқда. Октябр ойида Қўшма Штатлар Суриядаги ҳаво ҳужумлари давомида 35 нафаргача ИШИД жангариси йўқ қилинганини эълон қилган эди.
ИШИД сўнгги йилларда Сурия ва Ироқда қўлга киритган ҳудудларининг катта қисмини йўқотди. Бироқ, террорчилар бу мамлакатларда вақти-вақти билан ҳужумлар уюштирмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Адвокат: “Ичимга жин кириб олиб, болани ўлдиришимни буюрди деяпти”
Шавкат Мирзиёев Сенат олдида турган муҳим вазифаларни айтди
Хитойда криптовалютада пора олган амалдор коммунистик партиядан ўчирилди