21:50 / 12.12.2024
13

Шольц: “Путинга қўнғироқ ёқимсиз бўлди, лекин уни такрорлашга тайёрман”

Шольц: “Путинга қўнғироқ ёқимсиз бўлди, лекин уни такрорлашга тайёрман”
Фото: Reuters
Германия канцлери Олаф Шольц яқинда Россия президенти Владимир Путинга телефон орқали қўнғироқ қилганидан кейин унга нисбатан билдирилган танқидларга қарамай, Кремль билан мулоқотни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Путин билан суҳбат ёқимсиз бўлди, лекин мен буни такрорлашга тайёрман”, деди Шольц.
Унинг қўшимча қилишича, бу борада хомхаёлларга берилмаслик керак. У Путин “ўз формулаларини яна бир бор такрорлагани учун” у билан мулоқотни “ҳафсалани пир қиладиган” деб атади.

Шольцнинг сўзларига кўра, бу суҳбат, шунингдек, Путинга Германия ҳарбий тажовузга учраган Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишини англатиш учун ҳам зарур бўлган. Бундан ташқари, урушни тўхтатишга пойдевор яратиш учун Путинни Украинадан қўшинларни олиб чиқишга яна бир бор чақириш керак эди.

Шольц ва Путиннинг икки йил ичидаги илк суҳбати

Олаф Шольц 15 ноябрь куни Владимир Путин билан 2022 йилдан бери илк бор телефон орқали мулоқот қилган эди. Қайд этилишича, музокаралар Германия томонининг ташаббуси билан бўлиб ўтган. Россия етакчисига кўра, Россия “Украина томонидан тўхтатилган” музокараларни қайта бошлашга очиқ ва буни ҳеч қачон рад этмаган.

Россиянинг таклифлари яхши маълум ва улар июнь ойида Россия Ташқи ишлар вазирлигида қилган нутқида баён этилган. Мумкин бўлган келишувлар Россиянинг хавфсизлик манфаатларини ҳисобга олиши, янги ҳудудий воқеликларга асосланиши ва энг муҳими, можаронинг асосий сабабларини бартараф этиши керак”, дейилади Кремль баёнотида.

Путин ва Шольц суҳбат давомида Россия ва Германия муносабатларини ҳам муҳокама қилди. Россия раҳбари “Германия ҳукуматининг дўстона бўлмаган муносабати оқибатида икки давлат ўртасида барча йўналишлардаги алоқалар мисли кўрилмаган таназзулга учраганини” таъкидлаган. У агар немис томони қизиқиш билдирса, Москва ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёрлигини қайд этган. Томонлар Яқин Шарқдаги можарони ҳам муҳокама қилган.

Шольц Украинадаги фуқаролик инфратузилмаларига уюштирилаётган Россия ҳаво ҳужумларини қоралади

Deutsche Welleънинг хабар беришича, Шольц Путин билан суҳбатда Украинадаги фуқаролик инфратузилмасига қаратилган Россия ҳаво ҳужумларини кескин қоралаган. Бундан ташқари, Германия канцлери Путинни КХДР аскарларини Украинага қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этиш учун Россияга юбориш “можаронинг кескинлашувига ва кенгайишига олиб келиши” ҳақида огоҳлантирган.

Немис сиёсатчиси Россиянинг бу урушдан кўзлаган мақсадларининг ҳеч бири амалга ошмаслигини аниқ айтган ва у Москвани “Киев билан жиддий музокаралар олиб боришга” тайёр бўлишга чақирган. У Украинани қўллаб-қувватлаш узоқ муддатли муносабат эканини қўшимча қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шольц: “Путинга қўнғироқ ёқимсиз бўлди, лекин уни такрорлашга тайёрман”