149
Нима учун Жеки Чан, Стинг ва Цукерберг каби машҳурлар фарзандларини меросдан маҳрум қилган?
Аксарият машҳурлар муваффақиятга қийинчилик билан эришгани учун фарзандларини ҳам шу тарзда тарбия қилишни истайди. Улар миллионлаб пулини хайрия ишларига сарфлайди ва келажакда бирор кор-ҳол рўй бериб, улар оламдан ўтса, пулларининг асосий қисмини фақат ёрдам фондларига ўтишини аввалдан васият қилади. Бундай қалтис қарорга келган ва болаларига ҳеч қандай мерос қолдиришни истамаган бўлишига қарамай, улар фарзандларини янги ишни бошлашида қўллаб қувватлашга доим тайёр бўлишади.
Стинг — олти фарзанднинг отаси
Фото: The Voice
У нафақат таниқли қўшиқчи, балки дунёдаги энг бадавлат одамлардан бири. Шунга қарамай, Стинг фарзандларига кўп пул қолдирмаслигини айтади. Аммо бунга сабаб баъзи принциплар эмас, балки катта харажатлардир. Мусиқачининг сўзларига кўра, унинг “катта молиявий мажбуриятлари” бор, шунинг учун у топган деярли ҳамма даромадини дарҳол сарфлаб юборади. Стинг ҳар бир инсон болаликдан меҳнатга ўрганиши ва келажакда ўзлари мустақил тарзда бирор ишни кераклигини тушунади. Хонанданинг сўзларига кўра, унинг болалари отасидан камдан кам ҳолларда бирор нима сўрайди ва бунинг учун Стинг уларни қаттиқ ҳурмат қилади.
Жеки Чан — бир ўғил ва бир қизнинг отаси
Фото: The Voice
Ҳаёти давомида актёр, каскадёр, продюсер, жанг санъати устаси Жеки Чан катта сармоя тўплаган, бироқ у барча пулларини хайрия ташкилотларига қолдиришга қарор қилган. Ҳа, экранларда энг яхши актёрлардан бири бўлишига қарамай, Жеки Чан оила бошлиғи ва ота сифатида бутунлай бошқача таассурот уйғотади.
Актёр бундай йўл орқали ўғлини мустақил ҳаётга ва ўз кучи билан пул топишга ҳаракат қилишга ўргатади. Ғамхўр ота ўғлининг қобилиятларини рўёбга чиқариши, ўзини ва оиласини боқиши учун ўз устида ишлашини истайди.
Дарҳақиқат, кино юлдузининг никоҳсиз туғилган қизи ҳам бор, лекин Жеки Чан унинг тарбиясида иштирок этмайди ва молиявий қўллаб-қувватламайди.
Дениел Крейг — икки қизнинг отаси
Фото: The Voice
Дениел Крейг Британиянинг энг кўп маош оладиган актёрларидан бири ҳисобланади. Ҳозирда Жеймс Бонд фильмлари юлдузининг бойлиги 160 миллионга баҳоланган, аммо Крейг ўз фарзандларига мерос қолдирмасликка қарор қилган.
Актёр Cандис журналига берган интервьюсида болаларига кўп пул қолдирмоқчи эмаслигини айтиб ўтган. “Менинг фалсафам — пулдан қутулиш ёки кетишидан олдин ишлатишдан иборат”, деб айтган.
Қизиқарлиси, айнан Жеймс Бонд ҳақидаги барча фильмлардан олган гонорар миқдори Крейгнинг кейинги бир неча авлодлари таъминотига етиши мумкин бўлган. Актёрнинг Фиона Лаудондан Элла исмли қизи ва Рейчел Вайсдан ёш фарзанди (исми журналистларга номаълум) бор.
Марк Цукерберг — уч қизнинг отаси
Фото: The Voice
Дунёдаги энг машҳур ижтимоий тармоқ асосчиси, машҳур ва муваффақиятли дастурчи, миллиардер Марк Цукерберг уч қизнинг отаси. Улар ҳали ҳам кичкина — каттаси 6, ўртанчаси 4, кичиги 2023 йилнинг март ойида туғилган. Аммо ота-она аллақачон компаниянинг даромадлари асосини ташкил этувчи 99 фоиз акцияларни хайрия ишларига беришга қатъий қарор қилган — 45 миллиард долларлик акциялар бутун дунё бўйлаб болаларга ривожланиш учун тенг шароит яратиш билан шуғулланадиган фондга берилади.
Гордон Рамзи — беш нафар боланинг отаси
Фото: The Voice
Машҳур бош ошпаз ва шоумен Гордоннинг 200 миллион доллари бўлишига қарамай, беш нафар фарзанди ушбу пулларга эгалик қилолмайди. У бор-будини инсон ва ҳайвонлар ҳаётини сақлаб қоладиган хайрия фондларига қолдиришни режалаштирган. Фарзандлари эса отаси сингари ўзи ишлаб пул топиши ва ҳаммасини нолдан бошлаб, мустақил карьера қилишига тўғри келади.
Бу қарорни Гордонниг рафиқаси ҳам қўллаб-қувватлайди. Жуфтлик болаларига молиявий жиҳатдан қаттиққўл бўлишга ҳаракат қилади. Масалан, саёҳат вақтида ўзлари биринчи тоифада учса, фарзандлари улардан фарқли равишда эконом тоифада учади.
Мила Кунис ва Эштон Кутчер
Фото: The Voice
Эштон Кутчер рафиқаси Мила Кунис сингари, мерос ва катта пул болаларни юқори мартаба ва янги чўққиларни забт этишга бўлган ҳаракат ва мотивацияни сўндиради. Улар барча пулларини хайрия ишларига сарфлашга аввалдан қарор қилган. Кутчернинг фикрича, унинг фарзандлари шундоқ ҳам яхшироқ ва бошқаларга қараганда имтиёзли ҳаёт кечирмоқда:
“Агар болаларим бизнес қилишни хоҳласа ва агар улар яхши бизнес-режа тузса, бунга сармоя киритамиз, лекин улар мерос олмайди. Умид қиламанки, бу ҳаракатимиз улар учун эканлигини тушунишади. Фарзандларим агар меҳнат қилинса, ҳамма нарсага эришса бўладиган имтиёзли ҳаётда яшашмоқда, улар буни билишмайди ҳам”, — дейди Кутчер. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Наманганда халқаро кўргазма: қиймати хонадонга тенг отлар, 200 килоли қўйлар ва осмонга учирилган кабутарлар (фото, видео)
Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
“Рома” клуби Элдор Шомуродов бўйича қандай қарорга келди?