22:45 / 05.01.2025
102

Украинада ўтган йили урушга қанча одам сафарбар қилингани маълум қилинди

Украинада ўтган йили урушга қанча одам сафарбар қилингани маълум қилинди
Фото: AFP
Украинада 2024 йилда 200 мингга яқин одам урушга сафарбар қилинди. Бу ҳақда Украина ва Ғарб расмийларига таяниб The Washington Post хабар берди.

«Мен рақамларни айтмайман, аммо бу даҳшатли. Одамлар урушга чақирилмоқда, аммо афсуски, бизда йўқотишлар бор ва уларнинг ўрнини тўлдириш керак. Бу ростдан ҳам етарли эмас», — дейди Украина Қуролли кучлари баталон командири.

WP’нинг қайд этишича, россиялик ҳарбий хизматчилар ўзларининг асосий устуворлиги — инсон ресурсларидан фойдаланган ҳолда урушнинг «дастлабки куниданоқ жадал суръатлар билан олдинга силжимоқда».

2022 йил 24 февралда Украинада ҳарбий ҳолат жорий этилиб, сафарбарлик эълон қилинган эди. УҚКнинг собиқ бош қўмондони Валерий Залужний армияга одамлар етишмаётгани ва депутатларни ҳам фронтга боришга чақирганди. 2023 йил декабр охирида Украина президенти Володимир Зеленский ҳарбийларнинг қўшимча 450-500 минг кишини сафарбар қилиш ҳақидаги илтимосини маълум қилганди.

Шундан бери армияга чақирув шартлари кучайтирилди. Хусусан, ҳарбий хизматга чақирув ёши 27 дан 25 га туширилди. Зеленскийга кўра, Россия томонидан 2022 йил феврал ойида Украинага қарши кенг кўламли уруш бошланганидан бери 43 минг украин аскари ҳалок бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё