22:20 / 27.02.2025
175

Россия босиб олинган ҳудудларни қайтариш масаласини кўриб чиқмайди

Россия босиб олинган ҳудудларни қайтариш масаласини кўриб чиқмайди
Фото: Getty images
Россия Украина бўйича тинчлик музокараларида босиб олинган Луганск, Донецк, Запорожье ва Херсон вилоятларини қайтариш масаласини муҳокама қилмоқчи эмас, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ТАСС нашрига.

— Мамлакатимиз Конституциясида қайд этилган ушбу ҳудудлар Россия Федерациясининг ажралмас қисмидир. Бу мутлақо инкор этиб бўлмайдиган, шубҳасиз факт, — деди Песков.

Аввалроқ, АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп Украина тинчлик шартномасини имзолашдан олдин мамлакатга “иложи борича кўпроқ ҳудудни қайтаришда” ёрдам беришини айтган эди. Песков эса бу таклифни рад этиб, бундай имконият йўқлигини таъкидлади.

Матбуот котибининг сўзларига кўра, Россия бу борада қатъий позицияга эга. Бироқ бу, АҚШ ва Россиянинг ҳарбий можарони ҳал қилиш бўйича сиёсий мулоқот олиб боришига тўсқинлик қилмайди.

— Ҳеч ким қарорлар осон ва тез қабул қилиниши кутмаяпти. Кун тартибимиздаги муаммо ниҳоятда мураккаб. Аммо икки давлат сиёсий ирода намоён этиб, бир-бирини тинглашга тайёр бўлса, музокаралар жараёнидан ўтишимиз мумкин, деб ўйлайман, — дея қўшимча қилди Песков.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия босиб олинган ҳудудларни қайтариш масаласини кўриб чиқмайди