Россия Давлат Думаси депутатлари томонидан муҳокамага қўйилаётган янги қонун лойиҳасига кўра, мамлакатдаги мигрант оилалардан бўлган болалар учун мактаб таълими тўлиқ тўловли бўлиши мумкин. Бу тўғрисида бир қатор расмийлар ва депутатлар ўз фикрларини билдиришган.
Қонун лойиҳасига мувофиқ, Россияда яшовчи чет эллик оилаларнинг 1–11-синфдаги фарзандлари давлат мактабларида фақат пуллик асосда таҳсил олишлари мумкин бўлади. Бундан ташқари, болаларга рус тилини билиш даражасини тасдиқлаш учун фақат 3 марта имтиҳон топшириш ҳуқуқи берилади.
Депутат Ярослав Нилов таъкидлашича, бу лойиҳа аввал ҳам кўриб чиқилган, аммо унда айрим камчиликлар бор эди. Янгиланган шаклидаги ҳужжат ҳозирда фракциялар орасида келишилиб, яна Давлат Думасига тақдим этилиши кутилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!