date

Россияда мигрант болалар учун мактаб бепул бўлиб қолади

Россияда мигрант болалар учун мактаб бепул бўлиб қолади

Россия Таълим вазирлиги чет эллик меҳнат мигрантларининг фарзандлари учун мактаб таълимини пулли қилиш таклифига қарши чиқди. Бу ҳақда вазирликнинг Давлат умумий таълим сиёсати ва мактабгача таълимни ривожлантириш департаменти раҳбари Александр Реут маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Россия Конституциясига биноан мамлакат ҳудудида яшовчи ҳар бир шахс, жумладан, хорижликлар ҳам, таълим олиш ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқ умумий ва барчага тенг тааллуқли экани таъкидланди.

Маълумот учун, Россия Давлат Думаси ижтимоий сиёсат қўмитаси раҳбари Ярослав Нилов мигрантлар фарзандларини бепул ўқитишни тақиқловчи қонун лойиҳасини таклиф қилган эди. Аммо Таълим вазирлиги бу таклифни қўллаб-қувватламади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда мигрант болалар учун мактаб бепул бўлиб қолади