date

11 ёшли бола YouTube орқали пианинада маҳорат қозонди

11 ёшли бола YouTube орқали пианинада маҳорат қозонди

Буюк Британиялик 11 ёшли Харви ҳаммани ҳайратга солди — у бор-йўғи беш ой ичида пианинада ўзи мустақил равишда чалишни ўрганди. Унинг ўқитувчиси эса на педагог, на мусиқа мактаби, балки YouTube’даги дарслик видеолар бўлди.

Харви Би-би-си орқали ўз маҳоратларини намойиш этиб, Бетховеннинг машҳур “Ой нури сонатаси”нинг учинчи қисмини ёддан ижро этди. Унга кўра, мусиқа уни руҳан тинчлантиради ва турли ижобий ҳиссиётларни улуғлайди. Ёш иқтидор эса онаси ишлайдиган қариялар уйида кичик концертлар бериб ҳам кўпчиликка завқ бағишлаган. “Одамлар қарсак чалганда, ижроингизни тан олишганини ҳис қилиш жуда йоқимли”, — дейди Харви.

Унинг онаси Жeн ўғлининг ижроларини ижтимоий тармоқларда улашишни бошлаши билан видеолар тез орада минглаб кўришларни тўплади. Шундан сўнг Харвига нуфузли мусиқа мактабида ўқиш таклифи келди ва у дарсларни бошлаб юборди.

Ўқитувчиси Бекки Смит ёш пианист ҳақида қуйидагича фикр билдирди:

“Биринчи марта эшитганимда ўзимга: ‘Вой, бу ерда ҳақиқатан ҳам ўзига хос бола бор’, деб ўйладим. Бир неча ой ичида бу даражада чалиш — ҳақиқий мўъжиза. У ёшига қараганда ажойиб эпчилликка эга ва иқтидорлари ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли”.

Онаси эса ўғли билан жуда фахрланишини таъкидлади. Бироқ унинг мусиқага бўлган қизиқиши ҳақиқатдан кутилмаган ҳол бўлган. Чунки Харви аввалроқ кўпроқ дизайн ва компьютерларга қизиққан, энди эса ҳар куни соатлаб пианинада машқ қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 11 ёшли бола YouTube орқали пианинада маҳорат қозонди