Туркияда Туркия байроғига тупурган британиялик сайёҳ ҳибсга олинди

Туркиянинг Анталия вилоятидаги Аланья шаҳрида 58 ёшли британиялик сайёҳ меҳмонхонада юз берган можаро ортидан ҳибсга олинди. Бу ҳақда The Sun хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 9 сентябрь куни меҳмонхона кириш қисмида содир бўлган. Сайёҳ меҳмонхона ходимлари билан жанжаллашиб қолган. Можаро вақтида у кириш қисмида осиғлиқ турган Туркия байроғига тупурганликда айбланган. Шундан сўнг меҳмонхона ходимлари полицияни чақирган.
Полиция британиялик сайёҳни қўлга олиб, Аланья судига олиб борган. Суд уни ҳибсда сақлашга қарор қилган. Унга давлат суверенитети рамзларини ҳақорат қилиш билан боғлиқ айблов қўйилган.
Туркия қонунчилигига кўра, давлат рамзларини ҳақорат қилишда айбдор деб топилган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Ҳозирча сайёҳнинг айби суд томонидан якуний тасдиқланмаган.






























Изоҳлар 0
…