«Энг гўзал ёлғон»: она ўғлига ҳақиқатни айтмади

«Энг гўзал ёлғон»: она ўғлига ҳақиқатни айтмади
Қисқача

Австралиялик она Жеван Аржа оғир саратон касаллигига чалинган олти ёшли ўғли Омарга касалликнинг асл ҳолатини айтмасликни ва унга умид беришни танлади. Шифокорлар боланинг аҳволи оғир еканини ва даволаш имкони қолмаганини айтганидан сўнг, она унинг қолган кунларини қўрқувда ўтказишига йўл қўймади. Она шифохона ходимлари билан келишиб, Омарга саратонни енгган беморлар чаладиган «ғалаба қўнғироғи»ни чалиш имкониятини яратди.

Ижтимоий тармоқларда «Энг гўзал ёлғон» номи билан тарқалган таъсирли воқеа оғир хасталикка чалинган олти ёшли бола ва унинг онаси ҳақида.

Ҳикояга кўра, австралиялик она Жеван Аржанинг олти ёшли ўғли Омар оғир саратон касаллигига чалинган. Шифокорлар боланинг аҳволи ниҳоятда оғир эканини ва касалликни даволашнинг бошқа имкони қолмаганини оилага маълум қилган.

Шундан сўнг она олдида оғир танлов пайдо бўлади. У ўғлига касалликнинг асл ҳолатини айтиб, унинг қолган кунларини қўрқув ва тушкунликда ўтказишига йўл қўйишни ёки болага умид беришни танлаши керак эди.

Она иккинчи йўлни танлайди. У Омарга даволаниш натижа бергани, саратонни енггани ва бутунлай соғайганини айтади. Бола онасининг сўзларига чин дилдан ишониши учун бу «ғалаба»ни рамзий тарзда нишонлашга ҳам қарор қилинади.

Шифохонада саратон касаллигини енгиб, даволаниш курсини муваффақиятли якунлаган беморлар чаладиган «ғалаба қўнғироғи» бор эди. Ҳикояда айтилишича, она шифохона ходимлари билан келишиб, Омарга ушбу қўнғироқни чалиш имкониятини яратган.

Омар қўнғироқни чаларкан, ўзини касалликни енгган бола деб ҳис қилади. Унинг учун бу лаҳза шунчаки маросим эмас, балки узоқ давом этган даволанишнинг бахтли якуни бўлади.

Воқеа ҳақидаги ижтимоий тармоқ постларида боланинг кейинчалик оламдан ўтгани ва у сўнгги кунларини касалликдан қўрқмасдан, тузалганига ишонган ҳолда ўтказгани айтилади.

Ушбу таъсирли воқеа ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, кўплаб инсонларни бефарқ қолдирмади. Унда онанинг фарзандини оғир ҳақиқатдан ҳимоя қилишга бўлган уриниши, боланинг руҳий ҳолатини асраш ва унга сўнгги лаҳзаларгача умид бериш масалалари акс этади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар