date

Трамп Хитой ва Ҳиндистонни Украинадаги урушнинг асосий ҳомийлари деб атади

Трамп Хитой ва Ҳиндистонни Украинадаги урушнинг асосий ҳомийлари деб атади

АҚШ президенти Доналд Трамп 23 сентябрь куни Ню-Йоркда бўлиб ўтган БМТ Бош ассамблеясида сўзлаган нутқида Хитой ва Ҳиндистонни Украинадаги урушнинг асосий «ҳомийлари» сифатида тан олишини билдирди. Трампнинг фикрича, икки мамлакат Россия билан иқтисодий ҳамкорликда бўлиб, Россиянинг нефтини сотиб олишда давом этмоқда.

«Хитой ва Ҳиндистон ушбу урушнинг асосий ҳомийлари бўлиб, Россия нефтини сотиб олишда давом этмоқда», — деди Трамп.

АҚШ президенти Европа давлатларини ҳам танқид қилди. У Европа давлатларини Россия энергия ташувчиларини сотиб олишни «шармандали» деб атади. «Европаликлар фаоллашиши керак. Улар ҳозиргидек иш тутиши мумкин эмас. Улар Россия билан урушаётган бир пайтда Россиядан нефт ва газ сотиб олмоқда. Бу шармандалик», — деди Трамп.

Шунга қўшиб, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Го Цзякун Хитой Украина инқирози бўйича изчил равишда адолатли ва холис позицияни эгаллаб келаётгани, бу инқирознинг ташаббускори ҳам, иштирокчиси ҳам эмаслигини айтган.

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди эса, давлатлар ўртасидаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш ва тинчликни тиклашга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш бўйича қатъий ва изчил позициясини билдирган.

АҚШ Молия вазирлиги аллақачон Европа Иттифоқи давлатлари ва «Катта еттилик» аъзоларини Украинадаги уруш тугамагунча Россия нефтини сотиб олишни тўхтатишга мажбур қилиш учун Хитой ва Ҳиндистонга қарши жиддий божлар жорий этишга чақирган. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги бу чақириқни «қўрқитиш ва иқтисодий мажбурлаш» деб атаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Хитой ва Ҳиндистонни Украинадаги урушнинг асосий ҳомийлари деб атади