Эрдўғон Туркияда ўлим жазоси қайта жорий этилиши мумкинлигини маълум қилди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Риза шаҳрида бўлиб ўтган намойишдаги нутқида мамлакатда ўлим жазоси қайтарилиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС»га асосланиб Дарё.уз хабар бермоқда.

Эрдўғон ўлим жазоси ҳақида гапирар экан, агар бу тўғрисидаги қонун парламентдан ўтса, у қонунни ратификация қилишини айтди.
«Агар зарурият туғилса, ушбу масала бўйича референдум ҳам ўтказилиши мумкин», — деди Туркия президенти.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда ўлим жазосини амалиётга қайтариш борасидаги баҳс-мунозара 2016 йил 15 июлдаги давлат тўнтаришига уринишлардан сўнг юзага келди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг