Чиқинди йиғиб юрган 71 ёшли эркак ўзи билмаган ҳолда ҳисобида 63 минг доллар борлигини билди

Чиқинди йиғиб юрган 71 ёшли эркак ўзи билмаган ҳолда ҳисобида 63 минг доллар борлигини билди

Хитойда 20 йилдан ортиқ вақт давомида қайта ишланадиган чиқиндиларни йиғиб кун кечирган 71 ёшли эркакнинг ҳаётида кутилмаган воқеа юз берди. У банк ҳисобида йиллар давомида йиғилиб келган 63 минг доллар маблағ борлигини билмаган.

Эркак 2000 йилларнинг бошларида қарийб 30 йил ишлаган давлат дўконидаги ишидан айрилган. Шундан сўнг молиявий қийинчиликларга дуч келиб, қарзга ботган ва яқинлари билан алоқалари узилган. У ташландиқ бинода яшаб, чиқинди йиғиш орқали кун кечирган.

2024 йилда ижтимоий хизмат ходимлари эркакка ёрдам беришни бошлаган. Ҳужжатларни тиклаш жараёнида унинг 2015 йилдан буён пенсия олиб келгани, бироқ ушбу маблағлардан умуман фойдаланмагани аниқланган.

Натижада йиллар давомида пенсия ҳисобида 63 минг долларга яқин маблағ тўпланиб қолган.

Эндиликда эркак кутилмаган жамғармасининг бир қисмини квартира ижарасига сарфлашни режалаштирмоқда. Бу маблағ унга узоқ йиллик оғир ҳаётидан кейин анча қулай шароитда яшаш имконини беради.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар