71 ёшли эркакнинг орқасида 3 нафар чақалоқ вазнига тенг улкан ўсма пайдо бўлди

2 дақиқа ўқиш259
71 ёшли эркакнинг орқасида 3 нафар чақалоқ вазнига тенг улкан ўсма пайдо бўлди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Лхаса шаҳрида 71 ёшли эркакнинг орқасидан уч нафар чақалоқ вазнига тенг, тахминан 10 килограмм оғирликдаги улкан ўсма жарроҳлик йўли билан олиб ташланди.
  • Бу ўсма бемор танасида қарийб 30 йил бўлган, бироқ сўнгги икки йилда тез катталашган ва атрофдаги мушакларга босим ўтказган.
  • Операциядан сўнг беморга реконструктив жарроҳлик ҳам ўтказилиб, тўқима нуқсони тикланди ва тўққиз ойлик кузатувда ўсманинг қайталаниши аниқланмади.

Хитойнинг Лхаса шаҳрида 71 ёшли эркакнинг орқасида салмоғи уч нафар чақалоқ вазнига тенг бўлган улкан ўсма жарроҳлик йўли билан олиб ташланди.

Кекса эркак ушбу катта ҳосила билан шифохонага мурожаат қилган. Маълум бўлишича, ўсма унинг танасида қарийб 30 йил давомида мавжуд бўлган. Бироқ сўнгги икки йил ичида у жуда тез катталаша бошлаган.

Улкан ва юмшоқ тузилма беморнинг чап елкасидан бошланиб, белининг пастки қисмигача тушган. Ўсма юзасида юзаки қон томирлари ҳам яққол кўриниб турган. Тиббий текширувлар давомида унинг атрофдаги мушакларга босим ўтказаётгани аниқланган.

Жарроҳлар беморни операция қилишга қарор қилган. Ўсманинг ўлчами 56×54×28 сантиметрни ташкил этган. Мутахассислар ҳосила устида кесма амалга ошириб, уни атрофдаги тўқималардан эҳтиёткорлик билан қатламма-қатлам ажратган. Шу жараёнда ўсмани озиқлантириб турган қон томирлари ҳам боғлаб борилган.

Натижада улкан ҳосила тўлиқ ҳолда, бир бўлак қилиб олиб ташланган. Need To Know хабар беришича, унинг оғирлиги 22 фунт, яъни қарийб 10 килограмм бўлган. Бу вазн ўртача 7 фунтдан келадиган уч нафар янги туғилган чақалоқнинг умумий вазнига тахминан тенг.

Шунга қарамай, операция жараёнида бемор кўп қон йўқотмаган. Шифокорларнинг маълум қилишича, жарроҳлик вақтида қон йўқотиш миқдори тахминан 100 миллилитрни ташкил этган.

Odamning orqasidagi chandiq va operatsiya yo'li bilan olib tashlangan katta o'simta.

Улкан ўсма олиб ташланганидан кейин жарроҳлар беморга махсус реконструктив операция ҳам ўтказган. Флап-реконструкция усули ёрдамида ўсма олиб ташланган жойда ҳосил бўлган катта тўқима нуқсони тикланган.

Олиб ташланган ҳосила устида ўтказилган лаборатория текширувлари унинг асосий қисмини етук ёғ ҳужайралари ташкил этганини кўрсатган.

Беморнинг дренажи операциядан беш кун ўтиб олиб ташланган. Жарроҳлик чоклари эса икки ҳафтадан кейин ечилган. Яра яхши битган ва операциядан кейинги тўққиз ойлик кузатув давомида ўсманинг қайта пайдо бўлиши ёки бошқа жойларга тарқалиши белгилари аниқланмаган.

Шифокорлар ушбу турдаги ўсманинг тананинг бошқа қисмларига тарқалиш хавфи одатда паст эканини таъкидлаган. Бироқ у маҳаллий равишда қайта пайдо бўлиши, айрим ҳолатларда эса янада тажовузкор ўсма шаклига айланиши мумкин.

Шу сабабли Лхасада даволанган 71 ёшли бемор узоқ муддат давомида тиббий назоратда бўлиши керак. Бу жараён мунтазам клиник кўриклар ва зарур ҳолларда тиббий сканер текширувларини ўз ичига олади.

Мазкур ноодатий тиббий ҳолат яқинда илмий тиббий журналда ҳам баён этилган. Нашрда шифокорларнинг улкан ўсмани олиб ташлаш жараёнида қўллаган усуллари ва жарроҳлик ёндашувлари ҳақида маълумот берилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?