АҚШда чиқиндилар билан бирга прессланган эркак тирик қолди

1 дақиқа ўқиш527
АҚШда чиқиндилар билан бирга прессланган эркак тирик қолди

АҚШнинг Миссисипи штатида чиқинди контейнеридан бирор нарса олмоқчи бўлган эркак чиқиндилар билан бирга махсус машинага юкланиб, пресслаш механизми остида қолди. У оғир жароҳатларга қарамай, тирик қолди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Маълум бўлишича, Крейг Ҳилл исмли эркак ёнилғи қуйиш шохобчаси яқинидаги чиқинди контейнери ичига тушган. У ташқарига чиқишга улгурмасидан чиқинди ташувчи машина контейнердаги чиқиндиларни юклаган. Ҳайдовчи эркакнинг ёрдам сўраб бақираётганини эшитмаган ва пресслаш механизмини ишга туширган.

Ҳодиса жойига етиб келган ўт ўчирувчилар жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, уни Жексон шаҳридаги Миссисипи университети тиббиёт марказига олиб боришган.

Эркакнинг жароҳатлари жиддий бўлган. Шифокорлар операция ўтказиб, унинг тос суякларини мустаҳкамлаш учун металл пластиналар ва махсус штифтлар ўрнатишган.

Воқеадан хабар топган Крейгнинг синглиси акасига ёрдам бериш учун Техасдан етиб келган. У даволаниш харажатларини қоплаш мақсадида интернет орқали хайрия тўплашни бошлаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?