Истанбулда иситма сиропини ортиқча қабул қилган қизча вафот этди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида 3 ёшли қизча иситма туширувчи сиропни меъёридан ортиқ қабул қилгани оқибатида вафот этди. Бу ҳақда “Haberler” нашри хабар берди.
Ҳозирда боланинг ўлими юзасидан тергов олиб борилмоқда. Дастлабки тахминларга кўра, фожиага дори дозасининг ошиб кетгани сабаб бўлган бўлиши мумкин. Бироқ бу ҳолат ҳали тўлиқ тасдиқланмаган.
Воқеадан сўнг мутахассислар болаларга иситма туширувчи дориларни беришда эҳтиёткор бўлиш зарурлигини таъкидлади. Шифокор Гюнай Жантурнинг айтишича, дори миқдори боланинг вазнига қараб белгиланиши ва шифокор тавсиясига мувофиқ берилиши керак.
Мутахассис, шунингдек, сироп таъсирини кутмасдан уни қайта бериш хавфли бўлиши мумкинлигини эслатди. Хусусан, парацетамолни меъёридан ортиқ қабул қилиш жигарга жиддий зарар етказиши мумкин.
Шифокорлар ота-оналарга дори дозасини ўзбошимчалик билан оширмаслик ва боланинг аҳволи ёмонлашса, тиббий ёрдамга мурожаат қилишни тавсия этади.






























Изоҳлар 0
…