Депутат уйидан 57 миллион доллар ва олтиндан ички кийим топилди

1 дақиқа ўқиш7.3K
Депутат уйидан 57 миллион доллар ва олтиндан ички кийим топилди

Ироқда парламент депутати Ҳинд ал-Аббасининг уйида ўтказилган тинтув давомида топилган бойликлар мамлакатда катта шов-шувга сабаб бўлди. Маҳаллий манбаларга кўра, тезкор тадбир вақтида уй ичидан 57 миллион доллар нақд пул, 27 килограмм олтин ҳамда соф олтиндан тайёрланган аёллар ички кийими аниқланган.

Бу ҳақда Haberler ва Shafaq News каби бир нечта нашрлар хабар беришди.

Тергов органларининг маълум қилишича, аниқланган барча пул маблағлари ва қимматбаҳо буюмлар далилий ашё сифатида мусодара қилинган. Мазкур ҳолат юзасидан кенг кўламли тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, Ҳинд ал-Аббаси билан бир қаторда яна 46 нафар шахс коррупция, ноқонуний бойлик орттириш ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишда гумонланиб ҳибсга олинган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ушбу иш доирасида мусодара қилинган бойликларнинг келиб чиқишини ўрганмоқда. Тергов якунларига кўра, гумонланувчиларнинг айби судда тўлиқ исботланса, уларга умрбод озодликдан маҳрум қилиш ҳамда ноқонуний орттирилган мол-мулкни тўлиқ мусодара қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

Мазкур воқеа Ироқда коррупцияга қарши кураш доирасидаги энг шов-шувли ишлардан бири сифатида кенг муҳокама қилинмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?