Перудаги ноодатий сайлов: Перуда ҳокимни танга ташлаб аниқлашди

1 дақиқа ўқиш19
Перудаги ноодатий сайлов: Перуда ҳокимни танга ташлаб аниқлашди

Перунинг Конима туманида ўтказилган ҳокимлик сайловида икки номзод бир хил — 671 нафардан овоз тўплади. Натижада сайловда ғолибни аниқлаш учун ноодатий усулдан фойдаланишга тўғри келди.

4 ноябрь куни махсус сайлов комиссияси номзодлардан қайси бири ҳокимлик лавозимини эгаллашини танга ташлаш орқали ҳал қилди. Қуръа натижасига кўра, Ruben Quispe Capajana сайлов ғолиби деб топилди ва туман ҳокими этиб сайланди.

Маълумотларга кўра, бундай ҳолат Перу қонунчилигида ҳам назарда тутилган. Агар сайловда икки ёки ундан ортиқ номзод тенг миқдорда овоз тўпласа, ғолиб қуръа ташлаш йўли билан аниқланиши мумкин.

Шу тариқа, Конима туманида ҳокимлик учун курашган икки номзоднинг тақдири атиги битта танга ташлаш натижасига боғлиқ бўлди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?