Канадада аянчли ҳодиса: гризли айиғи ҳужуми оқибатида она ва қизи ҳалок бўлди

Канаданинг Британия Колумбияси провинциясида гризли айиғи ҳужум қилган бўлиши мумкин бўлган ҳодиса оқибатида бир аёл ва унинг қизи ҳаётдан кўз юмди. Уларнинг жасадлари қидирув ишлари давомида топилган.
Маълум қилинишича, Jenny Balcarras ва унинг қизи Селаҳ Реэд 1 ноябрь куни бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилган. Улар қайтиб келмагач, яқинлари қидирув ишларини бошлаган. Кейинчалик аёлга тегишли автомобиль Белла Кула шаҳри яқинидаги Snooka West сайёҳлик йўлининг бошланиш қисмидан аниқланган.
Ҳодиса Британия Колумбиясининг марказий соҳилида, Белла Кула шаҳридан тахминан саккиз километр шарқда содир бўлган. Қидирув гуруҳлари дастлаб 2 ноябрь куни аёлнинг жасадини, кейинги куни эса унинг қизининг жасадини топган. Воқеа жойидаги далиллар ёввойи ҳайвон ҳужуми эҳтимолини кўрсатган. Ҳозирда ҳолат гризли айиғи ҳужуми сифатида гумон қилиниб, тергов қилинмоқда.
Қайд этилишича, айни ҳудудда 2025 йил ноябрида ҳам гризли айиғи мактаб ўқувчилари ва ўқитувчиларига ҳужум қилган. Ўшанда 11 киши жароҳатланган, бироқ ҳайвонни топишнинг имкони бўлмаган.
7 ноябрь ҳолатига кўра, табиатни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари битта гризли айиғини тутган. Унинг ушбу ҳодисага алоқадорлиги ДНК таҳлили ва бошқа далиллар орқали аниқланмоқда. Расмийлар ҳужумда бир ёки бир нечта айиқ қатнашганини ҳозирча билмайди.































Изоҳлар 0
…