Дунёдаги энг катта тилла узук томошага қўйилди

  • 29 январь 2018, 22:20
  • 4 284
  • Дунё
  • Дунёдаги энг катта тилла узук томошага қўйилди
    Дунёдаги энг катта тилла узук БААнинг Шаржа амирлигидаги Sahara Centre’да бир ойга томошага қўйилди.

    Najmat Taiba номли 21 каратли узук деярли 64 кг келади ва 5,1 кг қимматбаҳо тошлар ва бриллиантлар билан қопланган. Унда шунингдек 615 та Swarovski кристали бор.

    Фото: Expo Centre Sharjah

    Najmat Taiba ўз эгасига 2000 йилда 547 минг долларга тушган, ўшанда олтиннинг бир унцияси 250 доллар турган. Ўша вақтдан бери олтин нархи деярли 6 баробарга кўтарилиб, ҳозирда 1497,5 доллар атрофида сотилмоқда. Шу тариқа ҳозирда бу узукнинг нархи тахминан 3 млн долларга баҳоланмоқда.

    Дубайнинг Taiba компаниясига тегишли ушбу узукни яратиш устида 55 мутахассис 45 кун давомида 10 соатдан меҳнат қилган.

    Фикрлар

    » » Дунёдаги энг катта тилла узук томошага қўйилди