Нью-Йоркнинг машҳур Янги йил арчаси 322 километрлик сафарга отланди

Нью-Йоркнинг машҳур Янги йил арчаси 322 километрлик сафарга отланди

АҚШда ҳар йили Янги йил байрами муносабати билан Рокфеллер марказига ўрнатиладиган машҳур арча бу йил ҳам ўзининг узоқ сафарини бошлади. 5 ноябрь куни 75 ёшли, баландлиги 23 метр ва оғирлиги қарийб 11 тонна бўлган улкан дарахт кесилиб, махсус юк машинасига ортилди.

Арча Нью-Йорк шаҳридаги Рокфеллер марказига олиб борилмоқда. Унинг манзилга 7 ноябрь куни етиб бориши режалаштирилган. Дарахтни ташиш учун махсус транспорт воситаси ва тегишли тайёргарлик талаб этилади. Чунки унинг катта ҳажми ва оғирлиги йўл давомида алоҳида эҳтиёт чораларини кўришни тақозо этади.

Рокфеллер марказига ўрнатилгач, арча байрамона безатилади. Унинг шохларига 50 мингдан ортиқ рангли чироқлар ўрнатилиб, тепасига эса машҳур Swarovski юлдузи жойлаштирилади.

2 декабрь куни эса анъанавий тантанали маросим бўлиб ўтади ва арчадаги чироқлар илк бор ёқилади. Ушбу тадбир ҳар йили Нью-Йоркдаги энг кутиладиган байрам анъаналаридан бири ҳисобланади. Рокфеллер марказидаги улкан арча минглаб маҳаллий аҳоли ва сайёҳларни ўзига жалб қилади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар