00:18 / 14.08.2018
3 007

Москвада типратиканлар кафеси очилди (фото)

Москвада типратиканлар кафеси очилди (фото)
Россия пойтахти Москва шаҳрида мижозларнинг томоша қилишлари учун типратиканлар кафеси очилди, деб ёзади «Хабар» нашри.

Тайм-кафе (антикафе деб ҳам аталади) турига кирувчи ушбу кафеда ейилган таом учун эмас, у ерда ўтказилган вақт учун пул тўланади. Типратиканларни томоша қилиш ва силаб қўйишни истасангиз, кундузи бир дақиқа учун 4 рубль, кечки пайт ҳамда дам олиш кунлари эса 8 рубль тўлаш лозим.

«Ежеминутка» номини олган бу кафе очилиши билан мижозлар сони ортиб кетди. Унинг номи дақиқаларга боғлиқ бўлиб, шунингдек, «еж» ёки «ёж», яъни типратикан сўзидан ҳам олинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)