Палау ошхонасидаги ноодатий таом: кўршапалак шўрвасини татиб кўрган блогер танқидлар остида қолди

Бразилиялик блогер Тинч океанида жойлашган Палау орол давлатига сафари давомида маҳаллий аҳолининг анъанавий таомларидан бири — кўршапалак шўрвасини татиб кўрди. Унинг ушбу жараён акс этган видеосини ижтимоий тармоқларга жойлаштириши эса кузатувчилар ўртасида кескин баҳсларга сабаб бўлди.
Мазкур таом Палау ошхонасида узоқ йиллардан бери тайёрланиб келинади. У одатда мева билан озиқланадиган кўршапалаклардан пиширилади ва маҳаллий гастрономик анъаналарнинг бир қисми ҳисобланади. Бироқ, бошқа мамлакат вакиллари учун ноодатий туюлган ушбу таом акс этган видео қисқа вақт ичида кенг тарқалди.
Блогернинг ватандош кузатувчилари эса унинг танловини бирдек маъқулламади. Айримлар таомнинг гигиеник жиҳатлари ва уни истеъмол қилиш билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган юқумли касалликлар хавотир уйғотишини билдирди.
Бошқа фойдаланувчилар эса хорижий мамлакатларга саёҳат қилиш давомида маҳаллий урф-одатлар ва миллий таомлар билан танишишни табиий ҳол деб баҳолади. Шунга қарамай, танқидчиларнинг бир қисми блогерни кўпроқ томоша йиғиш мақсадида соғлиқ билан боғлиқ эҳтимолий хавфларни эътиборсиз қолдирганликда айблади.
Натижада Палау ошхонасига хос анъанавий таом ҳақидаги видео нафақат ноодатий гастрономик тажриба, балки маданий анъаналар ва озиқ-овқат хавфсизлиги борасидаги баҳсларни ҳам юзага чиқарди.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…