Истанбулдаги кафе қаҳвани "капелнитса" идишларида тақдим этиб, интернетда машҳур бўлди

Дунё1 дақиқа ўқиш3
Истанбулдаги кафе қаҳвани "капелнитса" идишларида тақдим этиб, интернетда машҳур бўлди

Туркиянинг Истанбул шаҳридаги кафелардан бири мижозларга қаҳвани ноодатий усулда тақдим этиши билан ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотди. Муассасада анъанавий финжон ва стаканлар ўрнига тиббий томчилатиш тизимига ўхшаш махсус халтачалардан фойдаланилади.

Кафе ходимлари оқ халат кийиб хизмат кўрсатади. Совуқ қаҳва ва турли махсус ичимликлар шаффоф, озиқ-овқат учун мўлжалланган халтачаларга қуйилиб, мижозларга узатилади. Идишларга эса ичимлик таркиби ёзилган ҳазиломуз ёрлиқлар ёпиштирилган. Меҳмонлар қаҳвани халтачага уланган найча орқали ичишади.

Мазкур ғоя ташқи кўриниши билан тиббий муолажаларда ишлатиладиган капелнитсаларни эслатгани сабабли кўпчиликнинг эътиборини тортди. Кафега ташриф буюрган мижозлар ноодатий тақдимот акс этган сурат ва видеоларни ижтимоий тармоқларда улашишни бошлади.

Натижада кафе ҳақидаги тасвирлар тезда оммалашиб, ушбу ўзига хос қаҳвани татиб кўришни истаганлар муассаса олдида навбат ҳосил қила бошлади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Дунё
    Хитойда буғуни овқатлантирмоқчи бўлган россиялик сайёҳ қўлини синдириб олди
  2. Жамият
    Истанбулда ўзбекистонлик ва қозоғистонлик аёлларни алдаб мажбурий меҳнатга жалб қилган гуруҳ фош этилди
  3. Дунё
    Бразилияда бедана жўжалари дўкондан сотиб олинган қадоқнинг ичида тухумдан чиқди (видео)
  4. Дунё
    Таиландда осмонга учирилган фонарлардан бири кутилмаганда эркакнинг юзига келиб урилди (видео)
  5. Дунё
    Автомобилини лой ва сигир гўнгига белаган ҳиндистонлик аёл интернетда шов-шувга сабаб бўлди
  6. Дунё
    TikTok’даги жонли эфири учун 17 ёшли қизга жарима солинди
  7. Дунё
    Бир дақиқада Путинни мағлуб этган курашчи хотирасини абадийлаштириш таклиф қилинди
  8. Дунё
    Россияда масжид олдида Қуръони Каримни ёққан Никита Журавелнинг жазоси янаям оғирлашди
  9. Дунё
    14 ёшли ўсмирнинг жигаридаги эхинококк кистаси ёрилиб кетди
  10. Спорт
    Дортмунд — Байер Леверкузен: жонли матнли трансляция (Германия Бундеслигаси)