Москвада мигрантлар учун иш патенти нархи 2027 йилдан ошади

Россия пойтахти Москвада хорижий фуқаролар учун иш патентининг ойлик тўлови 2027 йил 1 январдан оширилади. Янги тартибга кўра, тўлов миқдори мигрантнинг ким қўлида ишлашига қараб 11 минг ёки 15,6 минг рублни ташкил этади.
Бу ҳақда 25 ноябрь куни Москва шаҳар думасида қабул қилинган солиқ қонунчилигига оид ўзгартишларда маълум қилинди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Янги тарифларга кўра:
ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар қўлида ишловчи хорижий фуқаролар учун ойлик тўлов — 11 минг рубль;
жисмоний шахслар қўлида шахсий ва уй-рўзғор эҳтиёжлари учун ишловчилар учун — 15,6 минг рубль.
Ҳозирда Москвада хорижий ишчилар учун патент тўлови ойига 10 минг рублни ташкил этади. Демак, биринчи тоифа учун тўлов 1 минг рублга, иккинчи тоифа учун эса 5,6 минг рублга ошади.
Қайд этилишича, янги тарифлар 2027 йил 1 январдан кучга киради.
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…