
Фото: «Nur.kz»
Қозоғистоннинг «Nur Otan» партиясидан президентликка номзод ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ўзининг Instagram’даги саҳифасига мамлакатдаги машҳур инсонлар билан тушган селфи суратни жойлади. Бу ҳақда «Nur.kz» хабар берди.
Расмда мамлакат президенти эстрада юлдузлари ҳисобланган Олтиной Жўрабоева, Кайрат Нусрат ва Молдир Аввалбекова билан ёнма-ён тургани акс эттирилган.
Сурат тагига Қосим-Жўмарт Тўқаев «Қозоғистоннинг эстрада юлдузлари билан» дея изоҳ қолдирган.
Бир неча дақиқа ичида расм минглаб like йиққан ва изоҳларга тўлиб кетган.
Олтиной Жўрабоева иккала президент — биринчи ва амалдаги президент билан селфи тушган. Бундан ташқари, суратда санъаткор ва депутат Бекпўлат Тлеухан ҳам бор. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар