
Нью-Йоркдаги Гудзон дарёсига ҳавода парвоз қилаётган шахсий вертолётлардан бири қулаб тушди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармасига таяниб, «Daryo.uz» хабар берди.
Вертолёт учувчиси Манхэттен ва Гудзон орасидаги 30-кўчада жойлашган учиш-қўниш йўлагига қадар етиб бора олмаган. Нохуш ҳодиса оқибатида учувчининг қўли синган. Вертолёт бортида бошқа экипаж аъзолари ёки йўловчилар бўлмаган.
Қутқарувчилар вертолётни сувдан чиқариб, майдонга олиб боришга муваффақ бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар