06:30 / 22.11.2019
5 143

Ҳелловен байрами ҳақидаги қизиқарли маълумотлар

Ҳелловен байрами ҳақидаги қизиқарли маълумотлар
1. Ҳелловен дастлаб Ирландияда пайдо бўлган деб тан олинган.
Ҳелловеннинг асли келиб чиқиши Ирландия ва Шотландиядан келган кельт халқларига бориб тақалади. Шундай қилиб, ушбу байрам Америкада ҳам машҳур бўлиб кетади ва кўп ўтмай бу байрам Америкада ҳам кенг миқёсда нишонланишни бошлаган.

2. Ҳелловен - бу энг катта даромад келтирадиган байрам ҳисобланади.
Америка қандолатчилик соҳасига энг катта даромад Ҳелловен байрами муносабати билан олинган ширинликлар, айниқса шоколадлар олиб келади. Бунинг исботи сифатида йилига келиб тушадиган даромад 9 миллиард долларни ташкил қилади.

3. Нью-Йоркда Ҳелловен байрами бошқа жойлардан фарқли ўлароқ жуда катта парадлар билан нишонланади.
Нью-Йорк шаҳрида ҳар йили бўлиб ўтадиган Ҳелловен парадида 50 мингдан ортиқ киши иштирок этади.

4. Апельсин ранг ва қора ранглар ушбу байрамнинг асосий ранглари ҳисобланади.
Апельсин ранг кузда жуда кенг тарқалган ранг ва бу байрам ҳам айнан кузги байрам бўлгани учун бир-бирига мос. Қора рангга келсак, у кўпинча қоронғуликни ифодалаш учун ишлатилади, бу ҳам байрамда муҳим ҳисобаланади.

5. Гулхан ва шамлар
Оловда ўсимликлар ва ҳайвонларнинг суяклари қурбонлик сифатида ёндирилган ва бу олов ёвуз руҳларни йўқ қилишига ишонишган.
Бугунги кунда гулханлар унчалик ишлатилмайди, уларнинг ўрнига шамлар ишлатилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳелловен байрами ҳақидаги қизиқарли маълумотлар