Чимкент шаҳрида етти фарзанднинг онаси яна уч эгизакни дунёга келтирди

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида 36 ёшли аёл уч эгизак — икки қиз ва бир ўғил фарзандни дунёга келтирди. Қизиғи, у бундан аввал ҳам икки марта эгизак фарзанд кўрган.
Янги туғилган чақалоқларга Алсия, Сафия ва Аймуҳаммед деб исм қўйилди. Улар кам вазн билан туғилгани сабабли шифокорлар назоратида бўлди. Ҳозирда болаларнинг аҳволи яхшиланиб, кучга тўлмоқда. Уч эгизакларни туғруқхонадан олиб кетиш учун уларнинг ака-опалари ва ука-сингиллари ҳам келган.
Аёл аввал икки марта эгизак, яна уч марта биттадан фарзанд дунёга келтирган. Шу тариқа, уч эгизаклар билан бирга оиладаги фарзандлар сони 10 нафарга етди. Кўп болали онага “Олтин алка” кўкрак нишони ҳам берилган.
“Ростини айтсам, уч эгизак туғаман, деб ўйламагандим. УТТ текширувида буни ўз кўзим билан кўриб, эшитганимда ҳайратда қолдим. Бир вақтнинг ўзида ҳам хурсанд бўлдим, ҳам йиғладим.
Ўн нафар фарзанднинг ота-онаси бўлиш бахтига муяссар бўлганимиз учун Аллоҳга ҳамду санолар айтаман. Учаласининг феъл-атвори ҳам, кўриниши ҳам ҳар хил. Уларни бир-биридан ажратиш қийин эмас”, — дейди кўп болали она Азҳар Тошкараева.































Изоҳлар 0
…