11:55 / 09.04.2020
3 994

Марсда ҳаёт борлигининг янги далиллари топилди

Марсда ҳаёт борлигининг янги далиллари топилди
Япониялик олимларнинг янги тадқиқотлари Марсда ҳаёт ҳақиқатан ҳам мавжуд бўлиши мумкинлигини кўрсатди. Бу ҳақда Sputnik радиоси "Планета новости" порталига таянган ҳолда хабар қилди.

Мутахассислар Жаҳон океани тубида ва қаттиқ қояда ҳаёт мавжудлигини ўрганишганида бу жойларда турли хил микроорганизмларни топдилар. Денгиз тубининг вулқон жинслар Марс сайёраси шароитларига жуда ўхшаш. Бу олимларга қизил сайёрада ҳаёт мавжудлиги эҳтимоли катта деб тахмин қилиш имконини берди.

Мутахассисларнинг ўрганиш натижалари "Микроорганизмларнинг алоқалари" илмий мақоласида келтирилган. Яқин келажакда бир гуруҳ олимлар NASA космик маркази билан ҳамкорлик қиладилар. Улар Марсда тошларни худди шундай синовдан ўтказишни режалаштирмоқдалар.

Тадқиқотчилардан бири Йоҳе Судзуки Марсда ҳаёт тез орада топилишига ишонч билдирди. Агар бу содир бўлмаса, демак, ҳаёт бутунлай бошқа омилларга, масалан, тектоник плиталарнинг ҳаракатига боғлиқлигини кўрсатади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Марсда ҳаёт борлигининг янги далиллари топилди