Марсда улкан бармоқ изига ўхшаш сирли тошлар топилди

Дунё2 дақиқа ўқиш5
Марсда улкан бармоқ изига ўхшаш сирли тошлар топилди

Марс сайёрасида олимлар эътиборини тортган ғайриоддий геологик тузилма аниқланди. Сайёра юзасида қарийб 5 га 15 километр ҳудудни эгаллаган, улкан бармоқ изини эслатувчи нақшни ҳосил қилган оч рангли йирик тошларнинг узун ва эгри-бугри қаторлари қайд этилди. Бу ҳақда «ScienceAlert» нашри хабар берди.

Мазкур ғайриоддий манзара NASA’нинг Mars Reconnaissance Orbiter орбитал аппаратига ўрнатилган HiRISE юқори аниқликдаги камераси ёрдамида суратга олинган. Тасвирларда тошлар муайян тартибда жойлашиб, Марс сиртида ўзига хос геометрик шаклларни ҳосил қилгани кўринади.

Қайд этилишича, бу сирли рельеф Қизил сайёранинг экватори яқинидаги Фарсида вулқон минтақасида, 5 минг 455 метр баландликда жойлашган. Қизиғи, 2002 йилда олинган архив орбитал суратларида ушбу ҳудуд деярли текис кўринган. Бироқ янги тасвирлар ораси 5–10 метрни ташкил этувчи тош қаторларини ҳам аниқ кўриш имконини берган.

АҚШ Геология хизмати планетологи Пол Гайслер ҳам ушбу топилманинг ноёб эканини тасдиқлаган. Мутахассислар ҳозирга қадар Марснинг бошқа ҳеч бир ҳудудида бундай симметрик ва ўзига хос нақшларни кузатмаган.

Олимлар тошларнинг пайдо бўлишига оид икки тахминни илгари сурмоқда

Ҳозирча тошларнинг айнан қандай жараён натижасида бундай шаклда жойлашиб қолгани аниқ эмас. Бироқ планетологлар ушбу ҳодисани изоҳлаш учун иккита асосий илмий тахминни кўриб чиқмоқда.

Биринчи версияга кўра, Ернинг қутббўйи ва баланд тоғли ҳудудларида кузатиладиган ҳароратнинг кескин ва такрорий ўзгаришлари тоғ жинсларининг сараланишига сабаб бўлади. Бу жараёнда йирик харсанг тошлар майда жинслардан ажралиб, ер юзасида чизиқлар ва кўпбурчакларга ўхшаш шаклларни ҳосил қилади. Олимлар Марсда ҳам шунга ўхшаш табиий жараён содир бўлган бўлиши мумкинлигини истисно этмаяпти.

Иккинчи тахмин эса сайёрадаги сейсмик фаоллик, яъни Марс зилзилалари билан боғлиқ. Бу жараёнда «Бразилия ёнғоғи эффекти» деб аталувчи ҳодиса юз бериши мумкин. Унга кўра, тупроқ силкинганда майда зарралар пастга чўкади, йирик тошлар эса аста-секин юқорига кўтарилиб, ер юзасида тўпланади.

Шунга қарамай, тадқиқотчилар олдида муҳим савол турибди: Марсдаги сейсмик фаоллик кўп тоннали йирик харсанг тошларни шунчалик аниқ геометрик тартибда, эгри-бугри ёйлар шаклида жойлаштира оладими?

Ҳозирча бу саволга аниқ жавоб йўқ. Олимлар ғайриоддий тош тузилмаларининг келиб чиқишини ўрганишда давом этмоқда. Ушбу топилма Марс сиртида ҳали тўлиқ ўрганилмаган ва табиати олимлар учун ҳам сир бўлиб қолаётган геологик ҳодисалар кўплигини яна бир бор кўрсатди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?