
Фото: sports.ru
Миср полицияси футбол юлдузи Муҳаммад Салоҳнинг қиёфасидаги юз ниқобларни тақиб олиб ўғрилик қилаётган 4 кишини қўлга олди.
19 май куни Наср шаҳрида полиция ходими Муҳаммад Салоҳ кўринишидаги тўрт кишининг дўкон эшигини бузиб, ичкарига киришга ҳаракат қилаётганларини пайқаб қолади. Ходим яқинлашгач улар қочиб кетишган. Лекин,ушбу ўғрилар ушланди ва ҳибсга олинди.
Кейинчалик маълум бўлишича, қўлга олинганларнинг тўртталаси ҳам ишсиз одамлар экан. Улар “дўконларни ўмарувчи жиноий гуруҳ” тузганларини тан олишган.
Полиция “Салоҳ”ларнинг тўппонча патронлари ва юз ниқобларини мусодара қилган. Уларга нисбатан жиноят иши очилган бўлиб, ўғрилар 3 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Футбол юлдузи Муҳаммад Салоҳ Мисрда миллий қаҳрамон даражасига чиққан. У Англия Премьер лигасининг сўнгги икки мавсумида тўпурар бўлди ва ўз жамоаси “Ливерпуль” билан Европа чемпионлар лигаси ғолибига айланди.
Муҳаммад СалоҳМиср ПолициясиЎғрилик ЖиноятиТўрт КишиданДўконларни ЎмарувчиМиллий Қаҳрамон Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар