10:35 / 05.09.2020
2 766

Таиланд қироли расмий маъшуқасининг унвонини тиклади

Таиланд қироли расмий маъшуқасининг унвонини тиклади
Таиланд қироли Маха Вачиралонгкорн (Рама Х) ўзининг расмий маъшуқаси Сининат Вонгватжирапакдининг унвонини тиклади. У ўтган йили консорт ва генерал майор унвонидан маҳрум бўлганди, деб ёзмоқда The Bangkok Post.

Bild маълумотларига кўра, Сининат Вонгватжирапакди пандемия вақтида Таиланд қироли кўчиб ўтган Германияга учиб келган. Монарх уни аэропортда шахсан ўзи кутиб олган.

35 ёшли Сининат Вонгватжирапакди собиқ ҳамшира бўлиб, 2015 йилда қирол қўриқчилари аъзосига айланган. У қиролликда расмий маъшуқа унвонини 2019 йилнинг июлида, Таиланднинг 68 ёшли қироли расман тўртинчи марта уйланганидан икки ой ўтиб олган.

2019 йилнинг октябрида Сининат Вонгватжирапакди қирол ғазабига учраган. У нафсониятга ҳаддан ортиқ берилгани ва эгрилик қилганликда айбланиб, ҳамма унвонларидан маҳрум этилган. У гўёки қиролича ўрнини эгалламоқчи бўлган. Шундан кейин Таиланддаги махсус қўриқланадиган қамоқхонада сақланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Таиланд қироли расмий маъшуқасининг унвонини тиклади