14:00 / 08.10.2020
4 652

Эвакуация қилинган Арманистон фуқароси арман оналарига мурожаат қилди

Эвакуация қилинган Арманистон фуқароси арман оналарига мурожаат қилди
Фото: ednews.net
Жанг олиб борилаётган ҳудуддан эвакуация қилинган Арманистон фуқароси Азниф Багдасарян Бокуда журналистларга интервю берди.
«Мен Душанбеда туғилганман. Онам, бувим 1988 йилгача Бокуда яшаган. Мен учун ҳеч қачон ёмон миллат ва ёмон мамлакат бўлмаган. Биз сизлар каби тинч яшашни хоҳлаймиз», – деди у.

А.Багдасарян Озарбайжон аскарлари томонидан уруш ҳудудидан эвакуация қилинишидан олдин қўрқинчдан яшириниб юрганини сўзлаб берди: «Агар озарбайжонликлар қўлига тушиб қолсанг сени ўлдиришади деб мени қўрқитишди. Аммо бундай бўлмади».

У арман оналарига ўз фарзандларини урушга жўнатмасликка чақирди.
«Биз урушни истамаймиз. Оналарнинг ўз фарзандларига мотам тутишларини ва болалар етим бўлиб қолишларини истамаймиз», деди Азниф Багдасарян.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эвакуация қилинган Арманистон фуқароси арман оналарига мурожаат қилди