ЛГ Смарт ТВ фойдаланувчилар суҳбатини яширин ёзиб оладими? Компания тарқалган хабарларга расмий муносабат билдирди

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- ЛГ Electronикс Узбекистан тарқалган ЛГ Смарт ТВ телевизорлари фойдаланувчилар суҳбатини яширин ёзиб олади деган хабарларни рад этди.
- Компания расмий баёнотида таъкидланишича, овозли бошқарув фақат фойдаланувчи тугмани босганда ёки махсус калит ибора айтилгандагина ишлайди ва бу жараён фақат телевизорнинг ўзида амалга оширилади.
- АКР технологияси ҳам сукут бўйича ўчирилган бўлиб, уни ёқиш ёки ўчириш фойдаланувчининг ихтиёрида.
Сўнгги кунларда хорижий ОАВ ва интернет нашрларида ЛГ Смарт ТВ телевизорлари фойдаланувчиларнинг шахсий суҳбатларини яширинча ёзиб олиши, маълумотларни ички хотирада сақлаб, серверларга узатиши ҳақида хабарлар кенг тарқалди. Мазкур даъволар Ўзбекистондаги кўплаб фойдаланувчилар орасида ҳам хавотир ва қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.
Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида ЛГ Electronикс Узбекистан расмий баёнот билан чиқиб, тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирди ҳамда телевизорларнинг овозли бошқарув ва маълумотларни қайта ишлаш тизими қандай ишлашини батафсил тушунтирди.
Доимий ёзиб олиш йўқ: овозли бошқарув қандай ишлайди?
Компания берган расмий маълумотга кўра, ЛГ Смарт ТВ телевизорлари фойдаланувчиларнинг кундалик суҳбатларини узлуксиз ёзиб олмайди ёки серверларга узатмайди:
Фақат фаоллаштирилганда ишлайди: Нутқни матнга айлантириш жараёни фақат фойдаланувчининг ўзи масофадан бошқариш пултидаги овозли буйруқ тугмасини босганда ёки махсус калит ибора айтилгандагина ишга тушади.
Маҳаллий таҳлил: Калит иборани таниб олиш учун аудио маълумотлар тўғридан-тўғри телевизорнинг ўзида (локал тарзда) қайта ишланади. Агар калит ибора янграмаса, овоз сақланмайди, матнга айлантирилмайди ва бегона тармоқларга юборилмайди.
Уланишсиз ёзувлар тўпланмайди: Тармоқ узилган пайтда овозлар ички хотирага тўпланиб, интернет пайдо бўлгач серверга юборилиши ҳақидаги даъволар рад этилди. Техник қайдлар (логлар) фақат фаол овозли сўров бажарилган аниқ вазиятларгагина тегишли бўлиб, доимий аудио ёзув билан боғлиқ эмас.
АКР тизими ва шахсий маълумотлар хавфсизлиги
Оммавий ахборот воситаларида энг кўп тилга олинган жиҳатлардан бири — бу АКР (Аутоматик Контент Рекогнитион — контентни автоматик аниқлаш) технологиясидир. ЛГ ушбу функция атрофидаги хавотирларга ҳам аниқлик киритди:
Сукут бўйича ўчирилган бўлади: АКР, овозни аниқлаш ҳамда қизиқишларга асосланган шахсийлаштирилган реклама каби функциялар қўшимча имкониятлар ҳисобланади ва телевизорда автоматик (стандарт ҳолатда) ёқилмаган.
Назорат фойдаланувчи қўлида: Мазкур функцияларни ёқиш ёки ўчириш тўлиқ фойдаланувчининг ихтиёрида. Ҳар бир харидор телевизор созламалари орқали исталган вақтда берилган розилигини қайтариб олиши мумкин.
Экрандан расм ёки видео олинмайди: АКР тизими фақат аудиофингерпринтинг (овоз изи) ёрдамида кўрилаётган контент турини аниқлайди. Тизим экран скриншотлари, видео ёзувлар ёки хонадаги овозларни йиғмайди.
ЛГ хулосаси
ЛГ Electronикс фойдаланувчиларнинг конфиденциаллиги ва шахсий дахлсизлигини таъминлаш маҳсулот ишлаб чиқишдаги энг асосий тамойиллардан бири эканини таъкидлаб, аудиторияни ноаниқ ва тасдиқланмаган хабарларга ишонмасликка чақиради. Компания маълумотлар хавфсизлиги ва шаффофликни доимий равишда ошириб боришини маълум қилди.































Изоҳлар 0
…